23:03 / 26.09.2020
1 054

Улкан қора туйнукнинг янги суратлари олинди

Улкан қора туйнукнинг янги суратлари олинди
Фото: NASA
Event Horizon Telescope лойиҳасида иштирок этувчи олимлар Ердан 55 миллион ёруғлик йили узоқлигида жойлашган M87 қора туйнуги атрофидаги ҳалқанинг плазмаси айланиши ва турбулент ўзгаришга учрашини исботловчи илк визуал далилларга эга бўлди. Суратлар илк бор бундан бир йил олдин тақдим этилган, деб ёзади The Astrophysical Journal.

Олимлар мазкур объектни 2009 йилдан буён кузатиб келади. Ҳозирга келиб мутахассислар ҳалқа плазмаси ўзининг ёрқинлигини ўзгартирганини аниқланган. Ҳалқа марказида жойлашган қора туйнук соясининг ўлчами ўзгармаган бўлиб, бу объектнинг табиатини тасдиқлайди.

Ҳалқа чанг ва газлардан иборат. Улар айланиб, аккрецион диска таркибида қора туйнукка тушади, нотекис ёрқинлик эса Доплер эффектининг оқибати. Кузатувчи йўналишида ҳаракатланаётган диска ёрқинроқ, узоқлашаётгани эса оқроқ. Ушбу ҳолатда ёрқин қисми ҳалқага яқинлашган, бу эса оқимнинг турбулентлигидан далолат.

Фото: Ioppsiense
Мутахассисларнинг тахминларига кўра, бу каби кучли тебранишни магнит майдони ёки қора туйнукнинг импулс моменти ва аккреция оқими орасидаги номутаносиблик юзага келтирган бўлиши мумкин.

Астрономлар қора туйнукнинг янада кўпроқ суратларини олиш мақсадида объектни кузатишни давом эттириш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда астрофизиклар илк бор Паризод юлдузлар туркумидаги узоқ галактика марказидаги улкан массали қора туйнук атрофининг мукаммал суратларини олган ва у қандай қилиб газ ва чанг булутини «еб қўйганлиги»га гувоҳ бўлган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)