"Барселона" футбол клуби трансферлар бўйича катта қарздорликка эга. Euro-football.ru ёзишича, клубнинг умумий қарзи тахминан 159 миллион еврога етган.
Маълумотларга кўра, "Барселона" ҳали ҳам бир нечта футболчилар учун тўловларни тўлиқ амалга оширмаган. Клуб "Лидс"га Рафинья учун 42 миллион евро, "Севиля"га Жюл Кунде учун 25 миллион евро, "РБ Лейпциг"га Дани Олмо учун 18 миллион евро, "Манчестер Сити"га Ферран Торрес учун 14 миллион евро ва "Бавария"га Роберт Левандовски учун 10 миллион евро тўлаши керак.
Ушбу қарзларнинг қарийб 140 миллион евросини "Барселона" жорий мавсум охиригача ёпиши лозим. "Барселона" ҳозирда Испания чемпионатида иккинчи ўринда бормоқда.
Клуб тўққизта турдан сўнг 22 очко жамғарган. Аввалги йилларда ҳам "Барселона" молиявий муаммоларга дуч келган эди. Клуб раҳбарияти яқин келажакда молиявий барқарорликка эришишни режалаштирмоқда.
"Барселона"нинг трансферлар бўйича 159 миллион евро қарзи мавжуд...
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар