date

Фермин Лопес "Барселона" учун Чемпионлар лигасида хет-трик қайд этди

Фермин Лопес "Барселона" учун Чемпионлар лигасида хет-трик қайд этди
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ярим ҳимоячиси Фермин Лопеснинг ўйиндаги даражаси ҳақида фикр билдирди. Euro-football.ru ёзишича, у Лопеснинг имкониятларини юқори баҳолаган.

Чемпионлар лигаси учинчи тур учрашувида "Барселона" Грециянинг "Олимпиакос" жамоасини 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ўйинда Фермин Лопес хет-трик қайд этди ва жамоанинг муҳим ғалабасига ҳисса қўшди.

Фликнинг сўзларига кўра, Лопесда катта салоҳият бор ва мураббийлар уни таркибда сақлашни доимо хоҳлаган. Флик, шунингдек, Лопесни энергияли ва бошқалардан ажралиб турувчи футболчи сифатида таърифлади.

У Лопесни жамоа учун муҳим ўйинчи деб ҳисоблайди. Жорий мавсумда 22 ёшли испаниялик футболчи барча мусобақаларда 7 та ўйинда майдонга тушди.

У шу вақтгача 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасида Лопес "Челси"га ўтиши мумкин эди. Бироқ, у фаолиятини "Барселона"да давом эттиришга қарор қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фермин Лопес "Барселона" учун Чемпионлар лигасида хет-трик қайд этди