"Бенфика" бош мураббийи Жозе Моурино Чемпионлар лигасида "Нюкасл"га 0:3 ҳисобида ютқазган ўйиндан сўнг фикр билдирди. Бу ҳақда Euro-football.ru хабар берди.
Моурино матбуот анжуманида "Нюкасл"нинг даражаси юқори эканини айтди. У жамоаси рақиб тезлигига бардош бера олмаганини, ўйин давомида компактликни йўқотганини таъкидлади. Унга кўра, "Нюкасл"нинг иккинчи голи португалиялик футболчилар учун руҳий зарба бўлди.
Моурино учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида Энтони Гордонни ажратиб кўрсатди. У "Нюкасл"да тез ва кучли қанот ҳужумчилари борлигини қайд этди.
Ҳозирда "Бенфика" уч турдан сўнг бирор очко тўпламади. Жамоа Чемпионлар лигасининг умумий босқичида 34-ўринда бормоқда.
Кейинги турда португалияликлар "Байер" клубини қабул қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар