Афғонистондаги 6 баллик зилзила Ўзбекистон ҳам сезилди

1 дақиқа ўқиш2.5K
Афғонистондаги 6 баллик зилзила Ўзбекистон ҳам сезилди

21 октябрь куни кечаси Афғонистон ҳудудида содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг бир нечта вилоятларида ҳам ҳис қилинди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълум қилди.

Маълумотларга кўра, зилзила Тошкент вақти билан соат 23:14 да қайд этилган. Унинг эпицентри Бадахшон вилоятида, Тошкентдан тахминан 556 километр жанубий-шарқда жойлашган. Зилзиланинг магнитудаси 6 балл, чуқурлиги эса 225 километр бўлган.

Ўзбекистон ҳудудидаги сейсмик фаоллик асосан енгил даражада сезилган. Хусусан, Сурхондарё вилоятида тебраниш кучи 3 балл атрофида қайд этилган. Фарғона, Сирдарё, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида 2–3 балллик сейсмик таъсир кузатилган. Пойтахт Тошкентда эса ер ости тебранишлари 2 балл даражасида бўлган.

Ҳозирча зилзила оқибатида қурбонлар ёки зарарлар ҳақида маълумот берилмаган. Мутахассислар Афғонистон шимолидаги фаол тектоник ҳудудларда сўнгги ойларда зилзилалар сони кўпайганини қайд этмоқда.

Экспертлар фуқароларни шошма-шошар ҳаракат қилмасликка ва расмий манбалар орқали маълумотларни кузатиб боришга чақирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?