Электр қармоқ билан балиқ тутган икки фуқаро жавобгарликка тортилди

1 дақиқа ўқиш146
Электр қармоқ билан балиқ тутган икки фуқаро жавобгарликка тортилди

Сирдарё вилоятида икки фуқаро электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётган пайтда қўлга олинди. Улар ҳайвонот дунёсига 350 миллион сўмдан ортиқ зарар етказгани маълум бўлди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, вазирлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган рейд давомида Гулистон тумани “Баҳмал” маҳалласида фуқаролар А.Т. ва М.Д. “Шўразак” зовурида электр қуролидан фойдаланиб, 37 дона балиқни ноқонуний равишда овлаган. Улар овланган балиқларни резина қайиқ орқали олиб чиқиш пайтида тўхтатилган.

Текширув жараёнида улардан 1 дона электр қармоқ, аккумулятор, қайиқ, эшкак ва тунги ёритиш мосламаси далил сифатида олиб қўйилган.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, уларнинг ҳаракати табиатга 352 миллион сўмдан ортиқ зарар етказган. Бу билан “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида” ҳамда “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунлар бузилган.

Ҳолат бўйича ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Сирдарё вилояти прокуратурасига юборилган. Мутахассислар аҳолини ноқонуний балиқ овлашдан қатъиян тийилишга ва табиатни муҳофаза қилиш қоидаларига амал қилишга чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?