23:02 / 22.07.2021
1 347

Ҳеч қайси вакцина коронавирусдан 100 фоиз ҳимоя қилмайди. Бу нормал ҳолат!

Ҳеч қайси вакцина коронавирусдан 100 фоиз ҳимоя қилмайди. Бу нормал ҳолат!

Фото: Reuters
Коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланиши ва ярим мажбурий вакцинациялар жорий этилиши билан ижтимоий тармоқларда илгари вакцинанинг бир ёки икки дозаси билан эмланган бўлса-да, COVID-19’га чалинган ва касалхонага ётқизилган одамлар ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Айрим хабарлар қуруқ миш-мишлардан иборат бўлса, бошқалари ҳақиқатда касалланиш ҳолатлари, жумладан, касалликнинг оғир кечишини тасвирлайди.

Буларнинг барчаси даҳшатли кўринади ва кўпчилик учун гўёки вакцинация бефойдалигини исботлайди. Аслида, ундай эмас. Ҳеч қайси вакцина касалликдан юз фоиз ҳимоя қилмайди, демак, эмланганлар ҳам касал бўлади — асл статистикага кўра, қанча кўп одам эмланса, эмлангандан сўнг ҳам касаллик юқтириш ҳолатлари шунча ортиб бораверади. Meduza вакцина олган москваликларнинг қанчаси вирус юқтириши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди — ҳисоблашда коронавирусга қарши Россиянинг «Спутник V» вакцинаси самарадорлиги асос қилиб олинди.

Келинг, энг содда ва энг муҳим нарса — хулосалардан бошлаймиз
Яна бир бор таъкидлаш жоизки, коронавирусга қарши вакциналар инфекциядан ёки унинг асоратларидан юз фоиз ҳимоя қилмайди. Вакциналар касаллик юқтириш эҳтимолини ёки унинг оғир кечишини камайтиради.

Эмланган одамлар қанча кўп бўлса, улар орасида касаллик юқтирганлар улуши шунчалик катта бўлади. Буюк Британияда вояга етган аҳолининг 80 фоиздан кўпроғи вакцина олган, шу билан бирга эмланган одамларнинг аксарияти аллақачон касалликни юқтирди. Тахминан, 14 фоиз аҳолиси икки доза вакцина олган Россияда бундай ҳолатлар озчиликни ташкил қилади, аммо улар тобора кўпроқ сезилмоқда. Шулардан келиб чиқиб, эмланган одамларнинг COVID19’га чалиниши шубҳали туюлади, эмланмаганларнинг касалланиши аксинча, одатий ҳолга айланган.

Вакцинация қилинган одамларнинг касал бўлиб қолиш эҳтимоли кутилмаган ҳодиса эмаслигининг исботи сифатида Meduza сизнинг ижтимоий муҳитингизда илгари эмланса ҳам касал бўлган (ҳатто касалхонага ётқизилган) кишини топиш имконияти ушбу муҳит ҳажмига қараб қанчалик катта бўлишини ҳисоблаб чиқди.  Ҳисоблаш натижалари қуйидаги айрим ноаниқликларни инобатга олган ҳолда ушбу коэффициентларни кўрсатадиган графиклар ёрдамида тасвирлаб берилди.

Шуни эсда тутиш керакки, ҳисоблаш атай қўпол амалга оширилган, чунки биз ўзимиз ҳам қўпол ва тахминий ҳисоб-китобларнинг натижаси бўлган маълумотлардан фойдаланишга мажбурмиз: Россияда вируснинг тарқалишини кузатиб бориш ҳалигача яхши йўлга қўйилмаган; статистикаларни эълон қилиш билан боғлиқ вазият ундан ҳам ёмонроқ. Шу муносабат билан биз ҳисоб-китобларимизда Москва билан чекландик. Ҳарқалай пойтахт эпидемия бўйича энг тўлиқ маълумотларни тақдим этса керак. Бундан ташқари эпидемиянинг учинчи тўлқини Россиянинг аксарият вилоятлари ва республикаларига қараганда пойтахтда бир неча ҳафта олдин бошлангани ушбу ҳудудни танлашга яна бир сабаб бўлди.

Шунингдек, биз «мулоқот доирасини» ижтимоий тармоқлардаги дўстлар билан чекладик, чунки уларнинг аниқ нечта экани маълум ва шу тарзда когнитив хатолардан қочиш осонроқ. Тасаввур қилинг, дўстларингизнинг таниши/қариндоши касал, сиз улар билан мулоқотда бўлмагансиз, аммо уларнинг касаллигидан хабардорсиз. Бундай ҳолда, сиз «касал дўстларингиз» ҳақида гап кетганда ўша одамни ҳам назарда тутишингиз мумкин. Гарчи сиз у билан шахсан алоқа қилмасангиз ҳам.

Бу жуда катта янглишликларни келтириб чиқаради: бунга йўл қўймаслик учун сиз ким ҳақида эшитсангиз, уларнинг барчасини «танишим» деб аташингиз керак бўларди — бундай одамлар бир неча баравар кўп. Шунинг учун, бизга қатъиян чекланган сондаги одамлар керак, бундай одамларни эса ижтимоий тармоқлардаги дўстлар бўйича топиш энг қулай.
Эмланган, аммо COVID-19’ни юқтирган «дўстлар»

Фото: Meduza

Фото: Meduza
Эмланган аммо COVID-19’га чалиниб касалхонага ётқизилган «дўстлар»

Фото: Meduza

Фото: Meduza
COVID-19 билан қайта касалланган «дўстлар»

Фото: Meduza
Графиклардан кўриниб турибдики, ҳеч бўлмаганда Москвада тўлиқ иммунизация қилинганидан кейин ҳам вирус юқтирганлар сони уларнинг ижтимоий муҳитида сезилмай қолмайди. Бир ёки икки юз танишининг турмуш тарзини биладиган одам сўнгги бир ярим ой ичида уларнинг камида биттаси, эмланган бўлса-да, вирус юқтириб олгани тўғрисида маълумот олиш учун барча имкониятларга эга. Ушбу имконият вакцинанинг фақат битта компоненти билан эмланганлар ва соғайиб кетганлар учун анча юқори.

Графикларни талқин қилишда, шуни ёдда тутиш керакки, маълум бир муштарийнинг «ижтимоий пуфакчасида»ги эмланганларнинг улуши ушбу ҳисоб-китобда қабул қилинган москваликларнинг ўртача кўрсаткичдан қанчалик фарқ қилиши ҳақида ҳеч нарса билмаймиз.

Агар сизнинг танишларингиз орасида эмланганлар Москвадаги эмланганларнинг ўртача кўрсаткичидан кўпроқ бўлса (умид қиламизки шундай), бизнинг ҳисоб-китобларимиз етарлича қиймат бермаслиги мумкин — ушбу ҳолатда касалланган танишларнинг сони графикдаги сонларга қараганда кўпроқ бўлади. Бундан ташқари, ўртача ҳисобда одамлар ўзининг касал экани тўғрисида дўстлари ва бошқаларга хабар берадими ёки йўқ, бизга қоронғи, шунинг учун биз фақатгина кутилган ҳолатлар ҳақида гаплашамиз, ижтимоий тармоқлардан билиб олишимиз мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида эмас.

Юқорида айтиб ўтилган сабабларга кўра, ҳисоб-китоблар фақат Москва учун қилинган. Шунинг учун уни бошқа шаҳарларда ва мамлакатларда яшовчи ижтимоий тармоқлардаги дўстлар учун қўллаш умуман олганда, тўғри эмас — эмланганлар ва тузалиб кетганларнинг улуши ва бошқа параметрларда тафовут бўлиши мумкин. Шунга қарамай, ушбу қийматларнинг Москвадан фарқи билан қилинадиган хато у қадар катта эмас — деярли барча минтақалар учун йўл қўйиладиган хатолар Москванинг ўзида ушбу параметрларнинг тахминий тарқалиши билан юзага келадиган хатолардан камроқ бўлиши кафолатланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Ҳеч қайси вакцина коронавирусдан 100 фоиз ҳимоя қилмайди. Бу нормал ҳолат!