date

"Реал Мадрид" ўйинчилари Хаби Алонсодан норози...

"Реал Мадрид" ўйинчилари Хаби Алонсодан норози...
"Реал Мадрид" жамоасида ички муаммолар кузатилмоқда. Машҳур El Chiringuito дастурида эълон қилинган маълумотларга кўра, жамоа ўйинчилари бош мураббий Хаби Алонсонинг услубидан норози эканликларини билдирганлар.

Баъзи футболчилар Алонсони жуда совуққон деб ҳисоблашмоқда ва уларни тушунмаётганини айтишмоқда. Айниқса, Чемпионлар лигасида “Ливерпул”га қарши ўйинда Трент Александер-Арнольднинг майдонга туширилиши ўйинчиларда тушунмовчиликларни келтириб чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, ўша ўйинда “Реал” “Ливерпул” майдонида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Энди Хаби Алонсо жамоани 9 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтадиган “Райо Вальекано”га қарши дербига тайёрламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал Мадрид" ўйинчилари Хаби Алонсодан норози...