Африкада колера авжига чиқди: қарийб 7 минг киши ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш261
Африкада колера авжига чиқди: қарийб 7 минг киши ҳалок бўлди

Африка қитъасида колера эпидемияси кенг миқёсда тарқалмоқда, деб хабар берди Африка CDC.

2025 йил бошидан буён континентда 23 мамлакатда инфекция аниқланган. Расмий маълумотларга кўра, жами 297 мингдан ортиқ киши касалланган, шулардан қарийб 7 минг нафар бемор ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳолат ўлим даражасини 2,3 фоизга етказган.

Энг оғир вазият Ангола ва Бурундида кузатилмоқда. Мутасаддилар бу мамлакатларда санитария тизимидаги муаммолар ва тоза ичимлик сувининг танқислиги вазиятни янада оғирлаштираётганини таъкидламоқда.

Жанубий Судан, Судан ва Конго Демократик Республикасида охирги ҳафталарда касалланиш ҳолатлари бироз камайган бўлса-да, бу давлатлар ҳамон юқори хавф гуруҳига киради. Муттахассислар кучли ёмғирлар сабаб эпидемия йил охиригача яна кенгайиши мумкинлигини огоҳлантирмоқда.

Колера — Vibrio cholerae бактерияси орқали юқадиган ичак инфекцияси бўлиб, асосан ифлос сув ёки озиқ-овқат воситасида тарқалади.

Жаҳон бўйича эса 32 мамлакатда 518 мингдан зиёд ҳолат қайд этилган, шулардан 6,5 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Табиблар аҳолини гигиена қоидаларига қатъий риоя этишга, фақат тоза ичимлик сувидан фойдаланишга ва шубҳали озиқ-овқат маҳсулотларидан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда. Соғлиқни сақлаш тизимларига эса эпидемияга қарши тезкор чораларни кучайтириш тавсия этилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?