Илон Маск Ер иқлимни йўлдошлар орқали назорат қилмоқчи

1 дақиқа ўқиш165
Илон Маск Ер иқлимни йўлдошлар орқали назорат қилмоқчи

SpaceX асосчиси Илон Маск инсониятни глобал исиш оқибатларидан ҳимоя қилиш учун янги ғоя таклиф қилди, деб хабар берди X (Twitter) платформаси. Унинг сўзларига кўра, сунъий интеллект бошқарувидаги ва қуёш энергиясида ишлайдиган сунъий йўлдошлар Ерга етиб келадиган Қуёш нурлари миқдорини назорат қилиш орқали иқлим ўзгаришини чеклаши мумкин.

Маскнинг фикрича, бу тизим орқали катта глобал тузилмалар ёки бюрократик қарорларсиз иқлим жараёнларига аниқ ва назоратли таъсир кўрсатиш мумкин бўлади. У буни “инсоният учун энергия баланси устидан илмий бошқарув” деб атади.

Ҳозирда SpaceX компаниясида 9 мингдан зиёд Starlink сунъий йўлдошлари мавжуд. Улар интернет тарқатиш учун мўлжалланган бўлса-да, Маскнинг янги режаси уларнинг функционал доирасини кенгайтиришни назарда тутади.

Шу билан бирга, астрономлар бундай ғоянинг салбий оқибатларидан хавотирда. Улар фикрича, сунъий йўлдошлар орқали Қуёш нурларини бошқариш атмосфера ва иқлим тизимида олдиндан тахмин қилинмаган ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин.

Мутахассислар бу йўналишни “қуёш геоинженерияси” деб атайди. Бу соҳадаги асосий мақсад — Қуёш нурларининг маълум қисмини бошқариш ёки блоклаш орқали сайёра исишини юмшатиш. Бироқ олимлар бу тажриба инсоният учун ҳам фойдали, ҳам хавфли бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Илон Маскнинг ғояси илмий доираларда қизғин баҳсларга сабаб бўлди — баъзилар уни “фантастик илғор фикр”, бошқалар эса “иқлим билан хавфли ўйин” деб атади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?