Лондон Олий суди Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мактумнинг Pegasus дастуридан фойдаланиб, олтинчи рафиқаси, Иордания маликаси Хайя бинт ал-Ҳусайннинг телефонини кузатишни буюрганини аниқлади.
Суд маълумотларига кўра, малика Хайя ва унинг адвокатларига тегишли телефонлар маликанинг икки фарзандига васийлик тўғрисида суд иши олиб борилаётган вақтда бузилган.
Маликанинг айтишича, телефонига бузиб кирилганидан сўнг у ўзини «таъқиб этилаётгандек» ҳис қилган.
Шайх Муҳаммад айбловларни рад этмоқда. У суд хулосалари унга ошкор қилинмаган далилларга асосланганини айтди. 6 октябрь куни чиқарилган Олий суд қарорларида хакерлик ҳужумлари «Буюк Британия ички жиноий қонунининг изчил бузилиши», «умумий ҳуқуқнинг асосий меъёрлари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди қоидаларини бузиш» ва «ҳокимиятдаги ваколатларини суиистеъмол қилиш» деб аталган.
2019 йил июль ойида Дубай амири Лондонга қочиб кетган рафиқаси устидан судга мурожаат қилганди. Малика Хайя ал-Ҳусайн Дубайни 7 ва 11 ёшли икки фарзанди билан тарк этган ва ажрашиш учун ариза берган.
2018 йилда Дубай амирининг қизи малика Латифа ҳам отасидан қочиб, АҚШдан сиёсий бошпана олишга уринганди. Малика қўлга олиниб, Бирлашган Араб Амирликларига қайтарилган. 2019 йилда Англия ва Уэльс Олий суди томонидан Дубай амири Муҳаммад бин Рашид ал-Мактум икки қизи — малика Латифа ва Шамсани ўғирлаб, уларни ўз хоҳишларига қарши ушлаб турибди, деб топилган.
BBC февраль ойида Латифанинг эски видеомурожаатини тарқатган. Унда Латифа мамлакатдан қочишга уриниши муваффақиятсиз тугагандан сўнг ўзини виллада мажбуран ушлаб турилгани ҳақида маълум қилган. Видеомурожаат тарқалганидан кейин БМТ Бирлашган Араб Амирликларидан малика тирик экани ҳақида далилларни тақдим этишни талаб қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)