Вулқон отилиши пайтида чиқадиган газлар атмосферага узоқ муддатли таъсир қиладими?
Лава, кул ва кислота ёмғири
Манчестер университетининг вулқоншунос олимлари Ана Пардо Кофрадес ва Кэтрин Хэйер Пальма оролидаги Кумбре-Вьеха отилиши бошланганидан бери чиқарилган олтингугурт, карбонат ангидрид ва бошқа газлар ҳажмини ўлчамоқда.
«Ҳозир газ пастки ёриқлардан чиқмоқда», дейди Ана. "Бу оқ тўпламлар асосан сув буғидан иборат. Газ магмадан чиқади. Демак, магманинг оқиши газлар ажралиб чиқаётганини англатади”.
Аммо улар Пальма аҳолиси учун лава ва кулдан камроқ муаммодир. Лава оқимлари уч мингта бинони вайрон қилди ва атрофдаги деярли ҳамма нарса кул билан қопланган.
“Вулканлар кулда электр заряди тўпланиб қолганлиги сабабли биноларга, шунингдек, электр тармоқларига зарар етказади, - дейди Кэтрин. "Шунингдек, улар кислотали ёмғирни келтириб чиқаради. Шунингдек, вулқоннинг банан плантацияларига зарар етказгани жиддий муаммоларни пайдо қилди".
Кислота ёмғирлари кимёвий жиҳатдан жуда фаол модда бўлган, вулқонлар томонидан чиқарилган олтингугурт диоксиди туфайли юзага келади. Олтингугурт диоксиди ҳаво сифатини пасайтириши мумкин. Катта вулқон отилишлардан сўнг у иқлимни қисқа муддат совутиш таъсирига эга бўлган заррачаларни ҳосил қилиши мумкин.
3000 тонна карбонат ангидрид
Худди шу вулқондан чиқарилган карбонат ангидрид ҳақида нима дейиш мумкин? Пальма отилишида иссиқхона эффекти қандай бўлади? Тенерифе оролида ишлайдиган олим Омайра Гарсия отилиш пайтида CО2 нинг кескин кўпайишини қайд этган:
“Карбонат ангидрид концентрацияси сезиларли даражада ошди. Аммо фақат бир жойда ва қисқа муддатга”.
Фаолиятининг энг юқори чўққисида вулқон кунига 3000 тонна карбонат ангидридни чиқарган. Бу жуда кўпдек туюлиши мумкин, аммо инсон фаолияти натижасида чиқарилган чиқиндилар билан солиштирганда, бу жуда оз.
“Агар биз бу кўрсаткични, масалан, ҳаво транспорти чиқиндилари билан солиштирадиган бўлсак, - деб қўшимча қилади Омайра, “бу кунига 330 минг тоннани ташкил этади, Пальма каби кичик ёки ўрта ўлчамдаги вулқонлар чиқараётган зарарли газлар уларнинг юздан бир қисмини ташкил қилади".
Дунёдаги барча вулқонлар томонидан чиқарилган карбонат ангидрид одамлар томонидан ишлаб чиқарилган чиқиндиларнинг 1% дан камроғини ташкил қилади.
Ана Пардо Кофрадес: «Вулқонлар анча узоқ замонлардан буён мавжуд бўлган, - деб эслайди Ана Пардо Кофрадес, - Иқлим ўзгариши фақат саноат инқилобидан кейин бошланган. Шунинг учун биз иқлим ўзгаришида вулқонларни айблай олмаймиз». Ва энг муҳими, дейди Кетрин Хэйер, «вулқонлар тўхтайди, лекин биз тўхтамаймиз. Биз ҳар йили, ҳар ой, ҳар куни зарарли газлар ишлаб чиқарамиз».
Глобал миқёсда 2021 йил декабрь ойи 1991-2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан 0,3°C иссиқроқ бўлиб, у энг иссиқ ойлар бўйича олтинчи ўринни эгаллади.
2021 йил декабрь ойидаги ҳарорат даражаси 1991-2020 йиллардаги ўртача ойлик даражасига нисбатан
Европада ҳароратнинг кескин ўзгариши кузатилмоқда. Ғарбий ва жанубий Европада ҳарорат ўртача ойлик даражадан анча юқори бўлди. Масалан, Британиянинг Бале шаҳрида Янги йил арафасида рекорд даражадаги ҳарорат 16,5 ° C қайд этилди.
Бироқ бутун Скандинавия, Болтиқбўйи ва Шимолий Россияда одатдагидан совуқроқ бўлди. Швецияда декабрь ойида 2012 йилдан бери энг совуқ ҳаво кузатилди.
1970 йилдан бери кузатилаётган исиш тенденциясига қай даражада мос келишини кўриб, ўтган йил ҳақида хулоса қилса бўлади. 2021 йил энг иссиқ йил еттинчи ўринда бўлсада, аввалги йилларга қараганда совуқроқ бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда