10:55 / 18.07.2023
149

Рационга киритилиши керак бўлган 6 хил энг фойдали сут маҳсулоти

Фото: Marie Claire

Сут маҳсулотларининг хавфлилиги ҳақидаги кенг тарқалган гап-сўзлардан фарқли ўлароқ, уларнинг кўпчилиги соғлиқ ва гўзалликка бебаҳо фойда келтириши мумкин. Сут ва сут маҳсулотлари осон ҳазм бўладиган протеин, кальций ва зарур аминокислоталарнинг беминнат манбаидир. Дарҳақиқат, сут таркибида витаминлар, минераллар, пробиотиклар ва антиоксидантлар каби 22 та озиқ моддаларнинг 18 таси мавжуд бўлиб, улардан қайси бири энг фойдали эканини диетолог Марина Бессонова санаб ўтди.

Сут

Янги соғиб олинган сут ажойиб бактерицид таъсирга эга ва юздан ортиқ фойдали компонентларни ўз ичига олади. Сут таркибида тахминан 5 фоиз лактоза мавжуд бўлиб, унинг асосий роли бизни энергия билан таъминлашдир. Янги сут радиация, токсик моддалар ва оғир металл тузларини зарарсизлантириш хусусиятга эга.

Фото: Marie Claire

Маҳсулотдаги фойдали хусусиятларни сақлаб қолиш ва сақлаш муддатини ошириш учун янги сут совитилади ва бир кундан ортиқ сақланади.

Ундаги фойдали моддаларнинг таркиби қайта ишлаш туфайли бир оз камаяди, аммо барибир қиймати бутунлай йўқолмайди. Бир порсия (тахминан 250 мл стакан) сут таркибида: B12 витамини кунлик қийматининг 55 фоизи, кальцийнинг 23 фоизи, фосфорнинг 20 фоизи, D витамини кунлик эҳтиёжининг 13 фоизи ва калийнинг 8 фоизи мавжуд.

Кефир

Фото: Marie Claire

Бу ферментланган сут кислотали ичимлик бўлиб, уни ишлаб чиқариш учун сутдан хамиртуруш тайёрланади. Ундаги сут кислотаси бактериялари сут лактозасини сут кислотасига айлантиради.

Кефир, шунингдек, соғлиқ учун фойдали бўлган органик кислоталар ва пептидларни ўз ичига олган кўплаб биоактив бирикмалардан иборат. Бундан ташқари, бу маҳсулот кальций, оқсил ва B витаминларига бой манба ҳисобланади.

Кефир таркибида 61 тагача турли микроорганизмлар мавжуд. Бу кўплаб бошқа ферментланган сут маҳсулотларига қараганда уни кучли пробиотиклар манбайига айлантиради.

Бир стакан кам ёғли кефир таркибида қуйидагилар учрайди:

  • Протеин — 9 грамм;
  • Кальций — кунлик қийматнинг 24 фоизи;
  • Фосфор — 20 фоиз;
  • B12 витамини — кунлик эҳтиёжнинг 29 фоизи;
  • Рибофлавин (B2) — кунлик қийматнинг 25 фоизи;
  • Магний — кунлик эҳтиёжнинг 7 фоизи;
  • D витамини — кунлик қийматнинг 12 фоизи.

Кефир кучли антибактериал хусусиятларга эга. Кефирда мавжуд бўлган баъзи пробиотиклар, масалан, кефирга хос бўлган пробиотик Лаcтобаcиллус инфекциялардан ҳимоя қилади.

Йогурт

Фото: Marie Claire

Йогурт катталар организмининг бир маромда ишлаши ва болаларнинг нормал ривожланиши учун зарур бўлган деярли барча озиқ моддаларга бой.

У ичак микрофлорасини ва иммунитет тизими фаолиятини яхшилашга ёрдам берадиган муҳим витаминлар ва минералларга бой. Бир порсия йогурт (тахминан 245 грамм) кунлик кальций эҳтиёжининг ярмини ўз ичига олади.

Творог

Фото: Marie Claire

Осон ҳазм бўладиган маҳсулотлар қаторига киради. Қайта ишлашдан сўнг творог таркибидаги сут оқсили бутун ва ферментланган сутга қараганда ферментатив парчаланиш учун янада қулайроқ бўлади. Творог таркибида сут кислотали бактериялар (лактококклар ва тремофил сут кислотали стрептококклар) мавжуд.

Бу бактериялар ичакларимиздаги патоген микроорганизмларнинг кўпайишидан сақлайди. Шунинг учун антибиотиклар билан даволашдан сўнг, фойдали микрофлорани тиклаш учун кўпинча ферментланган сут маҳсулотлари, жумладан, творог буюрилади.

Пишлоқ

Фото: Marie Claire

Пишлоқда триптофан мавжуд бўлиб, у организмга бахт гормони — серотонин ишлаб чиқаришга ёрдам берадиган муҳим аминокислотадир. Унинг таркибида 15 дан 30 фоизгача протеин, шунингдек, катталар ва болаларнинг овқатланиши учун зарур бўлган витаминлар, минераллар, аминокислоталар ва микроэлементлар мавжуд.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Рационга киритилиши керак бўлган 6 хил энг фойдали сут маҳсулоти