Фото: Marie Claire
Байрамона таомлар нафақат саломатликка зарар етказади, балки Янги йил кайфиятига ҳам таъсир ўтказиши мумкин.
Янги йил дастурхони ҳақида гап кетганда барчанинг кўз олдида хилма-хил таомлар-у ширинликлар, шарбатлардан тортиб газли ичимликларгача пайдо бўлади. Гўёки уларсиз байрам дастурхонини тасаввур қилиш қийин. Аммо бу каби шоҳона дастурхондаги таомларга тиббиёт томонидан ёндашилса, байрам зиёфатида истеъмол қилинадиган кўплаб таомлар соғлиққа катта зарар етказади. Келаётган йилда соғлиқ борасида муаммоларга дуч келмаслик учун эҳтиёт бўлиш кераклигини унутмаслик лозим.
Маринадланган егуликлар
Фото: Marie Claire
Туз, шакар, зиравор, цирка, шароб – булар одатда тузламаларда мужассам бўлади. Улар салат ёки бошқа бир таомлар таркибида ва алоҳида истеъмол қилиш учун ҳам дастурхондан жой олади. Яхши томони шундаки, тузламалар овқат ҳазм қилиш интенсивлигини оширади, иштаҳани очади. Шунинг учун ҳам ортиқча овқатланиш хавфи автоматик тарзда ортади. Аммо ҳар қандай таом ва тузланган бодрингни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш шиллиқ қаватни осонгина безовта қилади. Натижада ошқозон бузилиши кузатилади.
Газланган ичимликлар
Фото: Marie Claire
Масалан, 1 литр кола таркибида 100 граммгача шакар бор ва унинг энергия қиймати 400 ккални ташкил этади. Маълумки, газланган ичимлик байрам дастурхони учун сотиб олиниши керак бўлган биринчи маҳсулотдир. Аммо улар танадан калсийни чиқариб ташлайди, бўёқ, ширин таъм берувчи сунъий қўшимчалар ва ортофосфор кислотаси ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Яхшиси, газланган ичимликларни шарбат ёки чойлар билан алмаштириш мақсадга мувофиқдир.
Салатлар
Фото: Marie Claire
Анъанага кўра, байрам дастурхонида оливе ва мимоза салатлари бошчилик қилади. Аммо иккала салат ҳам ўз ичига бир неча маҳсулотни олувчи мураккаб таркибга эга. Муаммо шундаки, маҳсулотларнинг кўпини бир-бири билан ҳазм қилиш қийин. Шунингдек, майонез ва бошқа соуслар билан жараён янада қийинлашади. Масалан, майонез ўрнига кам ёғли сметана ёки йогуртдан фойдаланиш мумкин. Колбаса ўрнига эса гўшт, тузланган бодринг эмас, шунчаки оддий бодрингдан салат тайёрлаш олдиндаги муаммоларни бир оз бўлса-да бартараф этади.
Торт ва ширинликлар
Фото: Marie Claire
Одатда ширинлик ва тортлар қорин тўйиб, ҳазм қилиш жараёнига ўтишни бошлаганда истеъмол қилинади. Агар байрам дастурхонидан юқоридаги барча нарса истеъмол қилинган бўлса-ю, навбат торт ёки ширинликка келган бўлса, ошқозон бунинг учун ҳеч қачон “раҳмат” айтмайди. Ширинликка жуда ўчлар эса уларни мевалар билан алмаштириши мумкин.
Тарталеткалар
Фото: Marie Claire
Хамирдан тайёрланган тарталеткалар ичига зайтундан тортиб, қизил икрагача солиниши мумкин. Юқори калорияга бой хамир ичидаги начинкалар эса яна ошқозон учун оғирлик қилади ва унинг зўриқишига олиб келади. Шундан сўнг ортиқча вазн, ошқозондаги нозик муаммолар билан курашишга тайёр туриш мумкин, албатта.
Мандаринлар
Фото: Marie Claire
Мандарин фақатгина Янги йил меваси эмас. У жуда фойдали хусусиятларга эга. Таркибида бета-каротин, калий, А витамини, антиоксидант ва бошқа кўп миқдордаги моддалар мавжуд. Лекин байрам дастурхонида ортиқча истеъмол қилинган мандаринлар аллергия, жиғилдон қайнаши ва гастрит хуружини келтириб чиқариши мумкин. Шунинг учун байрам куни уни бошқа мевалар билан алмаштириш фойдадан холи бўлмайди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг