Энергияни тезда йўқотиш, ишга ғайрат бўлмаслиги ва доимий уйқучанлик кабилар катта шаҳарнинг тиғиз ритми ва чексиз стресснинг оқибатларидир. Бундай чарчоқ ва бош оғриқлари асосан куннинг иккинчи ярмида юзага келади. Ишингиз унумдорлиги пасаймаслиги ва тезда тетик ҳолатга келиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилишни маслаҳат берамиз.
Қаҳвадан воз кечинг
Фото: Shutterstock
Қаҳва танани энергияга бойитади ва уйқучанликни йўқотади, деган гап бир тарафдан тўғри. Ҳақиқатан ҳам, кофеин мияни фаоллаштиради, аммо бу жараён узоққа етмайди. Қаҳванинг кундалик меъёрдан ошиб кетиши эса вазиятни оғирлаштиради. Сабаби кофеин организмдан суюқликни тезда чиқариб юборади ва сувсизланиш чарчоққа олиб келади. Зеро организмда керакли миқдорда сув бўлмаса, танадаги босим кескин пасаяди, қон айланиши секинлашади. Бу эса тўқималарга кислород етиб бормаслигига олиб келади.
Тамадди қилиб олишни унутманг
Чарчоқ ва умумий заифликнинг илк аломатларида тетиклантирувчи енгил газак истеъмол қилинг. Бунда албатта маҳсулот фойдасига аҳамият бериш лозим. Ширин ёки ёғли газаклар ўрнига энергия пайдо бўлишига ҳисса қўшадиган банан ёки цитрус меваларини ейиш мумкин. Барра кўкатлар ва помидор қўшилган салатлар ҳам айни муддао. Чунки помидорда аминокислоталарнинг юқори миқдори ҳар қандай энергетик ичимликдан яхшироқдир.
Нонуштани ўтказиб юборманг
Фото: Alamy
Нонушта куннинг деярли энг муҳим таоми ҳисобланади. У организмни кун давомида энергия билан таъминлашга ёрдам беради. Уйқучан инсонлар учун энг яхши вариант бу бўтқа ва бир бўлак буғдой нонидир. Уларнинг таркибида кўп миқдордаги ўсимлик толаси мавжуд. Бўтқага йогурт, пишлоқ ёки бир нечта апелсин қўшиш ҳам мумкин. Қолаверса, бундай тўйимли, энг муҳими, соғлом нонушта нафақат мияни, балки қоматни ҳам яхши ҳолатда сақлашга ёрдам беради.
Тушлик ҳақида унутманг
Кўпинча ишга кўмилиб кетганда кундалик овқатланишни унутамиз, керакциз бўлиб туюладиган жараённи кечқурунга қолдирамиз, лекин аслида тушлик иш кунининг қолган қисмида сизнинг қувватга тўла ҳолатингизни кафолатлайди.
Хонадаги ҳавони алмаштириб туринг
Тоза ҳаво сурункали чарчоққа қарши курашда энг зарур воситалардан биридир. Чунки энг кўп учрайдиган сабаблари орасида гипоксия ёки оддийроқ айтганда, кислород етишмаслиги биринчи ўринда туради. Совуқ ҳавода ҳам деразаларни очиб туришга одатланинг.
Кун тартибини режалаштиринг
Ишдан уйга қайтганингиздан сўнг дарҳол уй юмушларини бажаришга шошилманг, ўзингизга дам олишга вақт беринг. Кечаси соат 12 гача бўлган вақтда уйқуга ётинг — бу вақтда танангиз тун давомида тўлиқ дам олади ва кучга тўлади.
Ҳаётингизни ижобий ҳислар билан тўлдиринг
Уйқуга кетишдан аввал эртанги кунда сизни хурсанд қиладиган бирон-бир фаолият билан шуғулланинг. Масалан, янги кўйлак учун дўкон айланишни режалаштиринг. Психологларнинг фикрича, ёқимли воқеани кутиш эрталаб ўриндан туришни осонлаштиради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди