16:00 / 08.07.2024
351

Нима учун жуда кўп сув ичиш ҳам яхши одат эмас?

Нима учун жуда кўп сув ичиш ҳам яхши одат эмас?
Танадаги сув балансини мўтадил сақлаш соғлом турмуш тарзининг асосий қоидаларидан биридир, чунки инсон организмининг 80 фоизини ташкил этувчи сув унинг барқарор ишлаши, овқат ҳазм қилиш, қон айланиши, юрак фаолияти ва мияни назорат қилиш каби муҳим жараёнлар учун зарурдир. Бундан ташқари, сувга тўйинган организм териси гўзал ва ёш кўринишига ёрдам беради.

Фото: Wday
Турли шифокорлар томонидан иложи борича кўпроқ сув (кунига 2 литрдан ортиқ) ичиш кераклиги ҳақида тавсияларни эшитамиз, аммо организмда ортиқча суюқлик тўпланиши нимага олиб келиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

Нима учун баъзилар тез-тез сув ичмай туролмайди?

Доимий чанқашнинг асосий сабабларидан бири қондаги сув ва туз балансининг бузилганидадир. Худди шундай жараён спорт билан шуғулланиш ёки иссиқ ҳаводан терлаганда содир бўлади. Сув ва туз баланси бузилиши, иккинчи томондан, баъзи касалликлар туфайли содир бўлиши мумкин.

Кўп сув ичишнинг оқибатлари

Ёдингизда тутинг: ортиқча сув истеъмоли унинг танқислиги каби бирдек зарарли. Суюқлик билан ҳаддан ташқари тўйинган организмда ортиқча гидрация содир бўлади ва бу калий ва натрий етишмовчилигини ривожлантиради. Ҳар куни танангизга керагидан ортиқ миқдорда ва мажбуран сув ичиш қуйидаги оқибатларга олиб келади:
  • шишлар;
  • қон босимининг ошиши;
  • бош оғриғи;
  • иммунитетнинг пасайиши;
  • ошқозон-ичак инфекциялари (меъда ширасининг суюқлашиб кетиши туфайли);
  • қоннинг суюқлашиб кетиши ва гипонатремия (уйқучанлик, бош айланиши ва онгни йўқотишга олиб келадиган касаллик) ривожланиши;

мия ва ўпканинг шишиб кетиши (гипонатремиянинг оқибатлари).

Фото: Wday
Барча учун бирдек мос универсал сув ичиш режими мавжуд эмас. Истеъмол қилинадиган сув миқдори индивидуал равишда ҳисобланади ва у кўплаб омилларга боғлиқ, жумладан:
- инсоннинг жинси, вазни, ёши;
- жисмоний фаолият;
- об-ҳаво шароити: ҳарорат ва намлик;
- озиқ-овқатнинг кунлик миқдори, сифати ва таркиби;
- умумий саломатлик, касалликларнинг мавжудлиги, қабул қиладиган дорилари.

Тананинг сувга бўлган индивидуал эҳтиёжини ҳисоблаш бўйича кўрсатма соғлом бўлган катталар учун 1 кг вазнга 30 миллилитрни ташкил қилади.

Маълум гуруҳга кирувчи шахслар кўп миқдорда сув ичишда эҳтиёт бўлишлари ва фақат мутахассислар томонидан тавсия этилган суюқлик истеъмоли бўйича тавсиялардан фойдаланиши лозим. Масалан, гипертония ва буйрак етишмовчилиги каби сурункали касалликларга чалинган беморлар камроқ суюқлик ичиши ҳамда шифокорнинг тавсияларига қатъий риоя қилиши керак.

Тана эҳтиёжидан ортиқ ичилган суюқлик қуйидагиларга олиб келади:
  • буйракларда ортиқча оғирликни келтириб чиқаради, чунки буйраклар сувни филтрлайди, уни ифлосликлардан тозалайди;
  • организмдан фойдали тузлар ва минералларни ювади;
  • юмшоқ тўқималарнинг шишишига олиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун жуда кўп сув ичиш ҳам яхши одат эмас?