Етакчи экспертлардан бири Жеймс Клир «Атом одатлар» китоби ҳақида шундай дейди: «Инсон хулқ-атвори доимий равишда, ҳар дақиқада бир вазиятдан бошқасига ўтганда ўзгариб туради, ушбу китоб эса инсон табиатининг ўзгармайдиган жиҳатларига, хулқ-атворнинг асосларига бағишланган. Яхшироқ одатларни шакллантиришда яккаю ягона тўғри йўл йўқ, аммо мен китобда ўзим биладиган энг яхши йўлни келтирганман. Ўзгаришларни қаердан бошлашингиз ёки нимани ўзгартирмоқчилигингиздан қатъий назар ундаги тавсиялардан фойдаланиш самара беради. Китобда келтирилган ғоялар моддий аҳволни ўнглаш, иш самарадорлигини ошириш, инсоний муносабатларни яхшилаш ёки юқоридагиларнинг барчасини ўз олдига мақсад қилиб қўйган инсон учун қизиқарли бўлади. Инсон хулқ-атвори тўғрисидаги китоб ҳамма учун қимматли қўлланмадир...»
Ушбу китобни ўқиган жуда кўпчилик ҳаёти яхши томонга ўзгарганини бот-бот айтишади. Чунки айнан шу китобда одатларни қандай тартибга солиш ҳақида қимматли маслаҳатлар берилади, ҳаётий мисоллар келтирилади.
«Одатларимизни ўзгартиришнинг натижасини самолёт йўналишини бир неча градус буришга қиёслаш мумкин... Шу сингари кундалик одатларнинг бироз ўзгариши натижасида ҳаётимиз бутунлай бошқача бўлиши мумкин. Яхши ёки ёмон томонга бир фоиз оғиш дастлаб аҳамиятсиз бўлиб туюлади, аммо умримиз давомида бундай онлар жамланиб ким бўлишимиз мумкинлиги ва аслида қандай одам бўлганимиз ўртасида улкан фарққа сабаб бўлади. Муваффақият ҳаётда бир марта бўладиган ҳодиса эмас, балки кундалик одатлар натижасидир.»
Дарҳақиқат, кўпчиликнинг бирор соҳада муваффақиятга эришиши ёки эришмаганлиги унинг кундалик одатларига боғлиқ. Масалан ёзувчининг ҳар куни ёзиши, вазн ташлашни хоҳлаган одам ҳар куни спорт билан шуғулланиши вақт ўтибгина ўз мевасини беради. Айниқса китобдаги мана бу фикрлар молиявий саводхонликни ошираман, деган ҳар бир инсонни бефарқ қолдирмайди: «Агар миллионер бўла туриб, даромадингиздан кўра харажатингиз кўпроқ бўлса, демак нотўғри йўлдасиз. Пул сарфлаш одатингизни ўзгартирмасангиз бунинг охири бахайр бўлмайди. Аксинча ҳозирда ишларингиз унчалик юришмаётган бўлса ҳам, ҳар ой оз-оздан пул жамғариб борсангиз, демак тўғри йўлдасиз, гарчи орзуингиздагидан секинроқ ҳаракат қилаётган бўлсангиз ҳам, охир-оқибат молиявий мустақилликка эришасиз.»
Китобдаги энг муҳим эътибор қаратадиган жиҳат одатларни ўзгартириш хулқ-атворга қандай таъсир кўрсатиши ҳақидаги таҳлиллар. Муаллиф хулқ-атвордаги ўзгаришнинг уч қатламини санаб ўтади: натижаларни ўзгартириш, жараённи ўзгартириш ва шахсиятни ўзгартириш. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, инсон ёмон одатлардан воз кечиб, яхши одатларни ўзлаштирса унинг шахсияти ривожланади, яъни етуклик сари қадам қўяди. Хўш одатлар шахсиятни қандай шакллантиради?
«Мисол учун чекишни ташлашга ҳаракат қилаётган икки кишини тасаввур қилинг. Тамаки таклиф этилганда улардан бири: «Йўқ, рахмат мен чекишни ташламоқчи бўлиб юрибман», деб жавоб беради. Жавоб мақтовга лойиқ, аммо бу одам гарчи одатларини ўзгартиришга уринаётган бўлса ҳам, ўзини ҳали ҳам кашанда деб ҳисоблайди. У қарашларини ўзгартирмаган ҳолда хулқ-атворига ўзгартириш киритмоқчи. Иккинчи одам эса юқоридаги таклифга «йўқ рахмат, мен чекмайман», деб жавоб қайтаради. Иккала жавоб ўртасида фарқ унчалик катта эмас, аммо иккинчи инсоннинг гапида шахсият ўзгаргани билиниб туради. Тамаки чекиш қачонлардир ушбу одам шахсиятининг бир қисми бўлган, аммо ортиқ бундай эмас, энди у ўзини кашанда деб ҳисобламайди...
Хуллас «Хулқ-атворни ўзгартиришнинг асл усули ўзликни ўзгартиришдир. Бирор нарсадан мотивация олиб қандайдир одатни бошлашингиз мумкин, бироқ ушбу одат шахсиятингизнинг бир бўлагига айлангандагина уларга содиқ қоласиз. Ҳар қандай одам ўзини бир-икки марта спорт залига ташриф буюриш ёки соғлом овқатланишга мажбурлаши мумкин. Бироқ токи хулқ- атвор ортидаги қарашлар ўзгармас экан, бошланган ишни узоқ давом эттириш қийин кечади. Токи ўзлингизга сингиб кетмас экансиз, барча ўзгаришлар вақтинчалик бўлади, яъни мақсад китоб ўқиш эмас – китобсеварга айланиш, мақсад марафонда қатнашиш эмас, балки яхши югурадиган спортчига айланиш, мақсад бирор бир мусиқа асбобини ўрганиш эмас, балки мусиқачи бўлишдир...»
Нима учун ушбу китобни ўқишни шу кунларда бошлаш керак? Сабаби янги йил бошланди, янги режалар тузаётгандирсиз, айнан ушбу китоб режаларингизни амалга оширишга, мақсадларингиз йўлида собитқадам бўлишга маёқ бўлиши шубҳасиз.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple раҳбари Трампнинг инаугурацияси учун 1 млн доллар хайрия қилди
Доналд Трамп Жо Байденни Украинадаги можарода айблади
Бухорода виртуал “валютчик”лик қилган 17 ёшли ўсмир жавобгарликка тортилмайдиган бўлди
Абдулла Қодирий: муаллифни қаматган мақола
Дам олиш кунларидан кейин иш ритмига қандай қайтиш мумкин?
Италия бош вазири Трамп қароргоҳига ташриф буюрди
"Манчестер Сити" навбатдаги "йиртқич" ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни сотиб олмоқчи
Муниса Ризаева бир неча марта руҳий тушкунликка тушгани ҳақида сўзлаб берди (фото, видео)