date

Соғлиқ учун хавфли озиш дорилари мусодара қилинди

Соғлиқ учун хавфли озиш дорилари мусодара қилинди
Нотемптон шаҳрида ноқонуний озиш дориларини ишлаб чиқарувчи биринчи завод аниқланиб, бутунлай ёпилди. Бу операция Британия соғлиқни сақлаш маҳсулотлари агентлиги томонидан ўтказилган бўлиб, дунё бўйича энг йирик ноқонуний дори мусодараси сифатида қайд этилди.

Заводдан ўн минглаб кимёвий хомашё ва мижозларга юборилиш арафасида бўлган 2 мингдан ортиқ лицензиясиз Ретатрутиде ва Тирзепатиде номли озиш дорилари топилди. Мутахассисларнинг айтишича, бу дорилар синовдан ўтмаган, хавфли ва соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.

Жиноятга қарши кураш бўлими раҳбари Энди Морлингнинг сўзларига кўра, бу тармоқни тўхтатиш орқали ўн минглаб одамларнинг ҳаёти хавфдан сақлаб қолинган. У бундай ноқонуний маҳсулотлар глобал бозорда катта даромад келтираётганини, бироқ соғлиқ учун хавфли эканини таъкидлади. Ҳукумат вакиллари буни “одамлар ҳаётини хавф остига қўйган жиноятчиларга қарши муҳим ғалаба” деб атади.

Мутахассислар аҳолига интернет орқали дори харид қилишда эҳтиёт бўлишни, фақат рўйхатга олинган дорихоналардан дори олишни маслаҳат бермоқда. Расмийлар “шифокор тавсиясисиз олинган дори соғлиқ учун катта хавф туғдиради”, дея огоҳлантирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Соғлиқ учун хавфли озиш дорилари мусодара қилинди