
Ёз — фаол ҳаёт тарзи, кўплаб саёҳатлар ва янги таомлар мавсуми. Айримлар учун ёз – ортиқча вазндан халос бўлишнинг қулай фасли бўлса, бошқалар уни семиришга олиб келадиган “лаззатли синов” деб тасвирлашлари мумкин. Шифокорлар ушбу мавзу юзасидан аниқ тушунтиришлар бермоқдалар.
Нега ёзда вазн йўқотиш осонроқ?
1. Фаол ҳаёт тарзи – инсонлар кўпроқ кўчага чиқади, юради, велосипед ҳайдайди ёки спорт билан шуғулланади. Бу эса кун давомида сарфланадиган калория миқдорини оширади.
2. Метаболизм фаоллашади – иссиқ ҳаво таъсирида организм ички жараёнларни тезлаштиради ва ортиқча ёғларни йўқ қилишга ҳаракат қилади.
3. Соғлом овқатланиш имкони – ёзда янги, витаминларга бой мева-сабзавотлар сероб бўлиб, тўйимлилик ҳиссини беради. Улар юқори калорияли таомларга талабни камайтиради.
4. Ортиқча суюқликдан халос бўлиш – терлаш орқали организм сув ва шлакларни чиқаради, бу эса вақтинчалик бўлса-да вазнни камайтиради.
Аммо вазн ортишига ҳам олиб келувчи омиллар бор:
1. Музқаймоқ ва ширинликлар – ёзнинг иссиқ кунларида муздек ичимликлар, шакарли коктейллар ва музқаймоқлар жуда кўп истеъмол қилинади. Улар эса калория бомбасидек таъсир кўрсатади.
2. Таътилда режим бузилади – саёҳат ёки дам олиш пайтида овқатланишда режим сақлаш қийин бўлади, кўп ҳолатда фаоллик ҳам камаяди.
3. Фаолсизлик ва сустлик – айримлар иссиқдан қочиб, салқин жойда дам олишни афзал кўради. Бу ҳолатда ҳаракат камаяди, метаболизм секинлашади.
4. Карбонат ангидрид кўпайиши – ҳаводаги CO₂ миқдорининг ошиши организмдаги метаболик жараёнларга салбий таъсир кўрсатиши ва вазн ортишига сабаб бўлиши мумкин.
Ёзда озиш ёки семириш — фақат табиат эмас, балки инсоннинг турмуш тарзи, овқатланиш одатлари ва ҳаракат даражасига боғлиқ. Агар меъёрни сақласангиз, ёзни соғлом ва енгил танада ўтказишингиз мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар