Бугунги кунда қуёшнинг зарарли нурларидан ҳимояловчи кўзойнаклардан аксарият инсонлар фойдаланади. Баҳор ва ёз мавсумини бу каби кўзни ҳимояловчи воситаларсиз тасаввур қилиш қийин.
Унутманг, кўзларингизни фақат сифатли кўзойнакларгина қуёшдан ҳимоя қила олади. Қуйида уларни танлаш борасидаги тавсияларимиз билан танишасиз.
Кўзойнакдаги линзаларга аҳамиятли бўлинг, улар пластикдан эмас, балки шишадан тайёрланган бўлиши керак. Линзаларнинг ёруғлик ўтказиш даражаси, уларнинг ранги билан бевосита алоқадор.
Линзалар рангини ўз хоҳишингизга қараб танлашингиз мумкин
Кулранг линзалар ёруғликни 20 фоиз ўтказиш хусусиятига эга бўлиб, нур ўтказувчанлигини бузмайди. Жигарранг линзалар 15 фоиз ёруғликни ўтказади, юқорироқ ранглар фарқланишини таъминлайди ҳамда ҳар қандай иш фаолияти учун яроқлилиги билан алоҳида аҳамиятлидир. Сариқ линзалар ҳам 15 фоиз ёруғликни ўтказиш хусусиятига эга. Ранглар фарқланишини яхшилайди. Ундан асосан автомобиль ҳайдашда, сузиш вақтида ҳамда теннис ўйнаётганда фойдаланиш мумкин. Турли рангда товланувчи линзалар қуёш нурларида қорайиб, паст ёруғликда ёрқинлашиш хусусиятига эга.
Қутбланган линзалар
Улар исталган рангда бўлиши мумкин. Қутбловчи фильтр кўзга ялтироқ юзаларда, оптик тўсиқ чақирувчи қорли юзалар, ҳўл асфальт, автомобиль олди қисмида ҳосил бўлувчи кўзни қамаштирувчи нурларни ўтказмайди.
Кўриш қобилиятида муаммоси бор ёки кўз касаллиги билан оғриган инсонларга кўзойнак харидидан олдин кўз шифокори билан маслаҳатлашишни тавсия қиламиз.
Қуёш нуридан ҳимояловчи кўзойнакларнинг сифати ундаги махсус ёрлиқ билан белгиланади. Бу харидорга харид пайтида яқиндан кўмак беради. Ҳимоялаш даражаси кўрсаткичлари махсус ёрлиқда белгилаб қўйилган бўлади. Шу билан бирга қўллаш бўйича кўрсатмалар ҳам мавжуд. Унда кўзойнакдан тоғ, сув ҳавзаси, шаҳар ёки махсус жойда фойдаланиш борасида кўрсатмалар берилади.
Қорайтирувчи ва ультрабинафша нурларидан ҳимояловчи кўзойнаклар даражасига кўра 5 тури бир-биридан фарқланади.
– Уларнинг биринчиси 80-100 фоиз ёруғликни ўтказмайди. Ультрабинафша нурларидан жуда кам даражада ҳимоялайди.
– Иккинчи тури эса 43-80 фоиз ёруғликни ушлаб қолади. Бу каби кўзойнаклар шаҳар шароитида кўзларни ҳимоялашга кўмак беради.
– Учинчи тури 8-18 фоиз ёруғликни ушлаб қолиш хусусиятига эга. Бу жуда тўқ фильтр бўлиб, пляж ёки табиатга сайрга чиқишга мўлжалланган.
– Тўртинчи тури 3-8 фоиз ёруғликка тўсқинлик қилади. Бу ҳам жуда тўқ фильтр бўлиб, ўта иссиқ мамлакатлар учун мўлжалланган.
Учинчи ва тўртинчи турдаги фильтрлар ултрабинафша ва инфрақизил нурларидан батамом ҳимоялай олади.
Манба: soglom.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?