Тонг саҳарда туриб қарасангиз, чап ёнингиз билан уйғонгансиз. Бахтга қарши куни бўйи омад сиздан юз ўгиради. Шошилганингиздан ниманидир унутасиз, автобусга улгурмай қоласиз, ишга кечикиб, раҳбарингиздан гап эшитасиз.
Ҳаммасига чап ён билан турганингиз сабаб… Агар тонгда ўнг тараф билан уйғонганингизда эди, ҳаммаси бошқача бўлармиди? Балки лавозимингиз ошиб, камида ойлигингизга мукофот пули ҳам қўшиб беришармиди?
Йўқ, албатта! Биз бундай вазиятда бугун куним ёмон ўтади, деб ўзимизни ишонтирамиз. Шунинг учун арзимаган кўнгилсизликлар ҳам катта омадсизлик бўлиб туюлади.
Уларни бартараф қилиш ўрнига нолиб, ўзимизни куни бўйи койиб юрамиз. Бу эса ўз-ўзидан ишимиз ва кайфиятимизга салбий таъсир қилади. Шу сабабли, “Нега мен омадсизман?”, “Нега ишларим доимо тескарисига кетади?” деган саволлар туғилади.
Ўзбекистон каналида мунтазам бериб бориладиган “Ойдин ҳаёт” кўрсатувида иштирок этган бир психологнинг интервюси диққатга сазовор. У шундай деди: “Тасаввур қилинг, қурилиш бўлаётган жойдан ўтаётган йўловчининг оёғига ғишт тушиб кетди.
У пессимист бўлса, “Эҳ, нега мен омадсизман, доимо мен билан бир фалокат рўй беради” деб ўзини қийнайди. Агар ўша шахс оптимист бўлса, “Қандай омадли инсон эканман. Шу ғишт бошимга тушса нима қилардим”, деб ўзини юпатади”.
Энди танланг, ҳаётда қайси тоифадаги шахс бўлиб яшаш осон: оптимист бўлиб қийинчиликларни енгишми ёки пессимист бўлиб нолиб яшашми?
Машҳур бир фильмда шундай жумла мавжуд: “Агар бошингга бирор ташвиш тушса, қўлингни кўксингга қўйиб “ҳаммаси яхши” деб унга далда бер. Тўғри, бу билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди, бироқ юрак хотиржам бўлиб, бардошлироқ бўлишга куч топади”.
Инсон яралибдики, ташвиш-у муаммолар қуршовида яшайди. Ҳаётингизда қийин кунлар бошландими, атрофингизга назар солинг. Унда сизданда қийин вазиятдаги инсонларнинг кўплигини кўриб шукуроналик ҳиссини туюшингиз табиий.
Айнан мана шу шукуроналик бизни ҳимоя қилувчи улкан тоққа айланади. Йўқ нарсаларни топиш учун ўзинмизда борини қурбон қилгандан кўра, борларини қадрлаб яшаган яхшироқ.
Буюк сиёсатчи Мартин Лютер Кингнинг шундай машҳур гапи бор: “Сиз шуни истаганингиз учун ҳам, ўша воқеа содир бўлади”. Агар биз бирор бир нарсани чин дилдан хоҳлаб, мақсад сари дадил қадам ташласак, албатта, унга эришамиз”.
Кеманинг энг арзон тоифасига кирувчи ўриндиқларда қисиниб ўтирганча АҚШга келган бир йигит озодлик ҳайкалига боқиб, “Мен сени барибир забт этаман, Америка!” деб қичқирган эди. Ўша йигит кейинчалик Чарли Чаплин номи билан бутун дунёни забт этди.
Ҳаётда инсонни бахтли бўлиши учун нима керак, деган саволга ҳамма ҳар хил жавоб беради. Кимдир соғлик, кимдир оилавий хотиржамлик, яна кимдир мўмайгина даромад. Ўзида бор нарсага шукур қилган ва уларни қадрлаган инсондан бахтлироқ одам йўқ аслида.
Mанба: Qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Пентагон АҚШнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор эслатди
G7 давлатлари Афғонистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувига ёрдам беради
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Ўзбекистон Республикасининг янги мудофаа вазири тайинланди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди