Кўпчилигимиз душaнбaни oғир кун дeймиз, шaнбa вa якшaнбa кунлaрини эсa дaм oлиш кунлaри ҳисoблaймиз вa иш қилмaсликкa ҳaрaкaт қилaмиз. Лeкин aслидa ҳaм шундaйми? Умуман, ҳафта кунлари иш жараёнимизга қай жиҳатдан таъсир кўрсатади? Бу борада айрим психологлар томонидан таклиф этилаётган қуйидаги тавсиялар сизнинг иш кунларингизни янада унумли ва самарали бўлишига ёрдам бериши мумкин.
Душанба. Юрак хуружларининг аксарият қисми айнан душанба куни рўй беради. Бунга сабаб, дам олиш кунлари биз ҳаёт ритмимизни тубдан ўзгартирамиз, кейин эса иш ҳафтаси бошланади ва биз дам олиш кунлари эсдан чиқарган иш кунини яна тиклашга ҳаракат қиламиз. Шу боис, дам олиш кунларини ҳам ҳафтанинг бошқа кунларидаги каби ўтказишга ҳаракат қилиш керак. Бу ҳордиқ чиқармасликни билдирмайди, албатта. Яъни, шанба куни дўстлар билан тун яримгача маишат қилиб, кейин якшанба куни тушгача ухлаш керак эмас. Яхшиси бундай маишатни ҳафта ўртасига белгилаш керак.
Сешанба. Уни «амалпарастлар куни» ҳам дейишади. Агар бошлиғингиз билан маошингиз ҳақида гаплашишни анчадан бери ўйлаб юрган бўлсангиз, буни бугун қилинг. Сешанба куни сизни эшитишлари учун имконияти юқори. Ҳақиқатан ҳам, янги ҳаётни душанба кунидан бошлаш жуда ғалвали: бурнингиздан ҳалиям дам олиш кунларининг нафаси кетмаган бўлади. Сешанба эса, бошқа гап. Бу куни жисмоний кўрсаткичлар ўз чўққисига етади, юрагингиз енгиллашади, барча ишлар эса ўз-ўзидан ҳал бўлади. Шунингдек, сешанба яқин кишингиз билан муҳим масалалар хусусида гаплашиш яхши натижа беради.
Чоршанба. Америкалик хронобиологлар чоршанбани «қизиққонлар куни» дейишади. Статистикага кўра, айнан ҳафта ўртасида бошлиқнинг столи устига бўшаш ҳақида жуда кўп ариза келиб тушаркан. Бу асосан, дaм олиш кунлари меъёрига келган руҳий тетиклик ўзининг жонлантирувчи кучини йўқотиши, кейинги дам олиш кунигача эса, анча вақт борлиги билан изоҳланади. Бундай пайтда кўпгина муаммолар жуда жиддий бўлиб кўринади. Бундан хулоса шуки: жиддий гапларни кейинга қолдиринг ва кейин афсус қилмаслик учун тақдирингизни ҳал қиладиган қарорлар билан шошманг. Бу куни, албатта, соат бирга яқин кўчани айланиб келинг, ёмғирли об-ҳавода кулиб чиққан қуёш асабларингизга яхши таъсир қилади.
Пайшанба. Пайшанба куни ҳафта бирданига «тугай бошлайди». Бу куни биз ишга нималарни бажаришга улгурмаганимиз ҳақида ўйлаб келадиган бўламиз. Кўпгина асаб хуружлари айнан шу куни тутиб қолади. Бизни ҳатто жуда яқин қолган дам олиш кунлари ҳақида ҳаёллар ҳам қутқармайди. Шу сабабли пайшанба куни эрталабдан бошлаб кайфиятимиз устида ишлашимиз керак. Бунда бизга хушбўй мойлар тўплами ёрдам бериши мумкин.
Жума. Жума жуда узоқ кун бўлиб туюлиши мумкин. Ахир, олдинда ҳафтанинг энг кутилган куни келяпти-ку! Статистикага кўра, жума куни кечки соат саккиздан шанба куни соат учгача энг қайноқ севги изҳорлари янграб, ақлга сиғмайдиган сирлар фош бўлар экан. Бунга сабаблар кўп. Биринчидан, алкоголь. Иккинчидан, жума куни кечқурун ишхонасидан чиққан ҳар бир кишини «катта хавф», яъни одамни маст қиладиган эркинлик ҳисси кутиб турган бўлади. Беш кун давомида сиз жамоа ходими эдингиз, энди эса сиз – шахссиз ва одамларга айтадиган гапингиз бор! Бу борада руҳшунослар фақат бир, аммо олтинга тенг маслаҳатни беришлари мумкин: агар эрталабдан катта хурсандчиликни ҳис қилаётган бўлсангиз, албатта, сизни яхши кўрувчи дўстларингиз, яқинларингиз билан учрашишга ҳаракат қилинг. Кейин… ичкиликка берилиб кетманг.
Шанба. Уни «гастрит куни» ҳам дейишади. Статистик маълумотларга кўра, ҳафтанинг олтинчи куни энг «тўйимли» ҳисобланади, яъни бу куни ейиладиган овқат миқдори бирданига ошади. Сабаби, одам оиласи ёки дўстлари билан меҳмонга бориши ва у ерда одатдагидан кўпроқ овқат ейиши мумкин. Шанба куни кўп овқат ейиш биоритмларнинг бузилишига олиб келади.
Якшанба. Ҳордиқ чиқариш учун идеал кун. Биз яхши кўрадиган дам олиш куни (кинотеатрга бориш, дўкон айланиш, дугоналар билан учрашув ва ҳоказо) биоритмлар бўйича мутахассислар нуқтаи назаридан умуман нотўғридир. Аммо эрталабдан спорт билан шуғулланиш, кейин фитобарда ўтириш, сўнгра эса истироҳат боғида айланиб, китоб ўқиш мутахассислар назарида тўғри ҳисобланади.
Иқболжон АҲМАДЖОНОВ тайёрлади.
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...