Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди

1 дақиқа ўқиш629
Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йил 1 октябрь ҳолатида Ўзбекистон аҳолиси 38 миллион 69 минг нафардан ошди, деб хабар берди қўмита.

Маълумотларга кўра, аҳолининг 19,1 миллиони эркаклар (50,4 фоиз), 18,9 миллиони эса аёллар (49,6 фоиз) ҳисобланади. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 713,7 минг нафарга ёки 1,9 фоизга кўпдир.

Шунингдек, аҳолининг 51 фоизи шаҳарларда, 49 фоизи эса қишлоқ жойларда истиқомат қилмоқда. Шаҳар аҳолиси сони 19,3 миллион, қишлоқ жойларда яшовчилар эса 18,6 миллион нафарни ташкил этмоқда.

Йил бошидан буён мамлакатда 177 мингта никоҳ қайд этилган бўлиб, 35,4 минг оила ажрашган. Ташқи миграция бўйича эса 9 ой ичида 1 133 киши мамлакатга кўчиб келган, 7 585 киши эса чет элга кўчиб кетган.

Муттахассислар таъкидлашича, аҳоли ўсиши барқарорлик ва иқтисодий имкониятлар кенгайиши билан боғлиқ бўлиб, бу демографик кўрсаткич мамлакатдаги ижтимоий ўзгаришларнинг муҳим ифодаси саналади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?