Мутахассислар саратон келтириб чиқара оладиган энг хавфли озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилишди. Бу ҳақда истеъмол товарлари ва хизматлари сифатини текширишга ихтисослашган Which британ журнали ёзмоқда.
Ичак ва ошқозон саратони пайдо бўлиши хавфини оширувчи маҳсулот қайта ишланган қизил гўшт ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчилар нитрат ва нитритлар ёрдамида маҳсулотнинг сақланиш муддатини узайтириш ва унинг таъмини ўзгартиришга ҳаракат қиладилар. Нитрат ва нитритлар эса канцерогенлар ҳисобланади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, кунига бор-йўғи 50 грамм қайта ишланган гўштнинг истеъмол қилиниши ичак саратони ривожланиш хавфини 18 фоизга оширади.
Ёмон сифатли ўсимталарнинг пайдо бўлишига таъсир қилувчи яна бир омил – шакар истеъмоли ҳисобланади. Олимлар ширинликлар ва онкология ўртасидаги бевосита боғлиқликни аниқлай олмаган бўлсалар-да, шакар миқдори кўп бўлган маҳсулотларнинг тез-тез истеъмол қилиниши ортиқча вазн пайдо бўлишига олиб келади. У эса ўз навбатида саратон ривожланиши хавфини оширади.
Мақола муаллифларининг таъкидлашича, пестицидлар, ширин таъм берувчилар ва озиқавий қўшимчаларнинг канцерогенлигини исботлашга барча уринишларга қарамай, бунинг исботи олинмаган.
Мутахассислар саратон билан касалланиш эҳтимолини камайтириш учун суперфудлар деб аталувчи маҳсулотлар: яшил чой, зарчава, анор, ёғли балиқ, қорағат, мева-сабзавотлар истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади
Россия Украинага “зудлик билан” маҳбусларни алмашишга тайёрлигини билдирди
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
"Йиртқич" овга чиқди...
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши мумкин