30 сентябр куни Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги айрим ҳудудларда газ таъминоти вақтинча узилиши режалаштирилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Газ таъминоти узилиши режали таъмирлаш ишлари билан боғлиқ бўлиб, қуйидаги манзилларда 10:00 дан 17:00 гача газ таъминоти тўхтатилади:
"Олтинтопган" маҳалласи
Истеъмолчилардан узр сўралди ва таъмирлаш ишлари режадан олдин якунланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Шунингдек, эслатиб ўтамиз, 2025 йил бошидан буён истеъмолчиларга коммунал хизматлар учун асоссиз ҳисобланган қарийб 20 миллиард сўм маблағ қайтарилган. Бу маблағлар 48 мингдан ортиқ жисмоний ва 100 дан ортиқ юридик шахсларга қайта тўланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар