Мақсадларга эришиш, яқинлар билан муносабатларни яхшилаш ва ўз-ўзингиз билан уйғунликда яшашни қандай қилиб осонлаштириш мумкин?
Тадбиркор Лиз Хьюбер (Liz Huber) унга муваффақиятли ва самарали инсон бўлишига ёрдам берган энг муҳим одатлар рўйхатини тузди.
Бироқ дастлаб янги одатларга қандай қилиб ўрганиш ва уларни амалиётга жорий этишни ёдга оламиз:
Ўз одатларингизни моделлаштиринг.Ҳафтасига уч марта югуриш билан чекланманг. Бир кунни танланг ва уни календарга киритинг. Кейин белгиланган графикка амал қилинг.
Триггер яратинг. Масалан, уйғотгич, календардаги эслатма ёки муайян ҳаракат (транспортга ўтириш ёки уйга кириш). Вақт ўтиши билан мия бу муайян одатга боғлиқ эканини эслаб қолади.
Уч ҳафта давомида бир кунни ҳам қолдирманг. Бу вақт давомида одатлар илгари шаклланади. Кейин эса у автомат ҳаракатга айланади.
Одатларни биттадан қўшиб боринг. Бир вақтнинг ўзида бир нечтасига қўл урманг. Аввалгиси мустаҳкам бўлиб олгач, кейингисига ўтинг.
Муносабатлар
1. Агар турмуш ўртоғингиз билан анчадан бери бирга яшаётган бўлсангиз, ҳафтада бир марта учрашувга чиқишни унутманг. Бу кундалик ишлардан узоқда мулоқот қилиш ва алоқаларингизни мустаҳкамлаш имконини беради. Уйда кечани бирга ўтказиш бунинг учун тўғри келмайди.
2. Ота-онангиздан тез-тез хабар олинг. Ҳар куни бир марта қўнғироқ қилинг.
4. Сизга қанча мулоқот етарли эканини аниқланг. Агар интроверт бўлсангиз, ҳафтасига бир марта яхши дўст билан бирга овқатланиш, дам олиш кунларини эса оила билан ўтказиш етарли бўлади. Агар экстраверт бўлсангиз, ҳафтасига бир неча марта қаергадир борсангиз, дам олиш кунлари дўстлар компанияси билан йиғилсангиз бўлади.
5. Ҳафтада бир кунни ёки дам олиш кунининг бир қисмини яқинларингизни бориб кўриш учун ажратинг. Масалан, шаҳар чеккасига чиқинг, концертга боринг ёки спорт ўйинларини ўйнанг. Бу муносабатларни мустаҳкамлайди.
6. Ҳар ҳафта бешта янги инсон билан танишишга ҳаракат қилинг. Ёки ўнта, ёки ҳеч бўлмаганда битта. Бу ҳозир сизга мулоқот доирасини кенгайтириш қай даражада зарур эканига боғлиқ.
Қалб мувозанати
7. Тонгда хотиржамликка эга бўлиш учун медитация қилишни одат қилинг. Ўзингизни муваффақиятга созлаш учун ижобий тасаввурни ишга солинг.
8. Тонгда ўрнингизни тўғриланг. Бу самарадорликка ўз ҳиссасини қўшади.
9. Салбий фикрлар, қўрқув ва хавотирни “қўйиб юбориш” учун кунига бир неча дақиқа ажратинг. Уларни тан олинг, нима қилиш мумкинлигини ҳал этинг ва ушбу ҳаракатларни режалаштиринг. Кун давомида бундай фикрларга вақт ажратманг.
10. Кундалик ташвишлардан кунига ярим соат ёки бир соат холи бўлинг. Табиат қўйнига чиқинг, йога билан шуғулланинг, китоб ўқинг ёки яқинларингиз билан бирга бўлинг.
11. Сизга қувват берадиган нарсага кунда вақт ажратинг. Масалан, қизиқарли инсон билан суҳбат, ижобий фильм, ғаройиб китоб, бир финжон севимли чой.
12. Кундалик ишларни янгичасига бажаринг: номаълум таомни тайёрланг, ишга бошқа йўлдан боринг, тишларингизни бир оёқда турган ҳолда ювиб кўринг. Хилма-хиллик мия учун фойдали.
13. Ҳафта сўнгида уйларни тозаланг. Телефон ва компьютердаги ортиқча нарсалардан халос бўлинг. Кераксиз суратлар, хабар ва иловаларни ўчириб ташланг. Атрофдаги тартиб фикрлардаги тартибга ёрдам беради.
14. Ҳар куни кечки пайт нима учун шукрона айтишингизни ёзинг. Яна ухлашга халақит бераётган йиғилиб қолган фикрларни ҳам “чиқариб ташланг”.
15. Хотиржам бўлишга ёрдам берадиган кечки одатга эга бўлинг. Масалан, барча электрон қурилмаларни ўчиринг, душ қабул қилинг, бир финжон чой ичинг, кундалигингизга ёзинг, китоб ўқинг. Вақт ўтиши билан бу одат мия учун уйқу режимига ўтиш сигналини англатади.
Муваффақият
16. Келаси ҳафтани якшанба кунидан режалаштиринг. Ана ўшанда душанба куни ишга киришиш осон бўлади. Сиз қайси ишни биринчи бўлиб бошлашни дарҳол биласиз.
17. Қулайлик зонасидан чиқинг. Айнан унинг ташқарисида ғаройиб ишлар содир бўлади.
18. Барча муҳим ишларни тонгда бажаринг. Бу ишёқмасликни енгиб ўтишда ёрдам беради. Ишингиз қай даражада мураккаб бўлмасин, уни дарҳол ўрганиш ва ёқимсиз онларни ортга сурмаслик зарур.
19. Почта билан ишлаш учун махсус вақт ажратинг. Шундай қилсангиз, ҳар бир янги хабарга чалғимайсиз ва муҳим ишларга диққатингизни қарата оласиз.
20. Дам олишни унутманг. Кун давомида танаффуслар қилинг, ишдан бўш вақтда яхши хордиқ чиқаринг, вақти-вақти билан таътил олинг. Бу қувват олиш ва нарсаларга бошқа томондан қараш имконини беради.
21. Кичик ғалабаларни нишонланг. Бироз тин олиб, нимага эришганингизни эсланг. Акс ҳолда бир хиллик оқимига тушиб қолиб, ғалабаларни сезмай қоласиз.
22. Ўз фикрларингиз билан ўралашиб қолманг. Ҳаракатда бўлинг. Мукаммалликка интилиб ишни ортга сургандан кўра, яхшиси бирор нарсани идеал бўлмаса-да, охиригача амалга оширган маъқул.
Ривожланиш
23. Шахсий ривожланиш учун маслаҳатларга эга бўлиш учун подкастлар тингланг. Буни ишга кетиш йўлида, тозалаш ва овқат тайёрлаш вақтида амалга ошириш қулай.
24. Сериал ва телевизион кўрсатувлар ўрнига ҳужжатли фильм, вебинар ва турли мавзуларда таълим берадиган видеолар томоша қилинг. Бу сизга бироз хотиржам бўлиш имконини беради. Вақт ўтиши ҳар куни билим олиш одатга айланади.
25. Мутолаа қилинг. Масалан, уйқудан олдин. Бу тинчланишга ёрдам беради. Дам олиш кунларида ўқиш ва аудиокитобларга кўпроқ вақт сарфланг.
26. Ўтган ҳафта якунларини ўрганинг. Бунинг учун якшанба куни бир неча дақиқа сарфланг. Нима яхши ўтгани, қандай муаммолар билан юзма-юз келганингиз, келаси ҳафта нимани ўзгартириш кераклигини ўйлаб кўринг. Келаси ҳафтани янгидан бошланг.
Саломатлик
27. Ҳар куни саккиз соат ухланг. Ёки мириқиб ухлашингиз учун қанча керак бўлса, шунча ухланг.
28. Спорт билан ҳар куни шуғулланинг. 15 дақиқа терлаш кифоя. Юрагингиз бунинг учун сиздан миннатдор бўлади.
29. Ақл билан истеъмол қилинг. Овқатланиш вақтида бошқа машғулотларга чалғиманг. Телевизор кўрманг ва хабарларга жавоб берманг. Таом мазасига диққат қаратинг ва ҳар бир бўлакдан лаззатланинг. Ярим порцияни еб бўлгач, тўхтанг. Очлик ҳисси қолган-қолмаганини тушунишга ҳаракат қилинг. Агар йўқ бўлса, кўп еб юборманг.
30. Тўғри овқатланинг. Ярим тайёр маҳсулотларни эмас, янги маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
АҚШ Украинани ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 га туширишга чақирмоқда
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди