date

Суперлига. Андижондаги голлар шоусида 7 та гол киритилди (видео)

Суперлига. Андижондаги голлар шоусида 7 та гол киритилди (видео)

Суперлига 25-турида «Андижон» ўз майдонида «Шўртан»ни қабул қилди. Голлар шоусига айланиб кетган учрашувда «бургутлар» 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Баҳсдаги голларга Отабек Жўрақўзиев, 5 (1:0), Усмонали Исмоналиев, 17 (2:0), Пўлатхўжа Холдорхонов, 21 (2:1), Дониёр Нарзуллаев, 34 (2:2), Усмонали Исмоналиев, 54 (3:2), Дониёр Абдуманнопов, 60 пен. (4:2), Пўлатхўжа Холдорхонов, 63 (4:3) муаллифлик қилишди. Ўйиннинг 27-дақиқасида андижонликлар аъзоси Дамир Темиров тепган пенальтини Шохрух Эшбўтаев қайтарди.

Бу ғалабадан сўнг «Андижон» очколари сонини 28 тага етказиб, турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилди. «Шўртан» эса 12 очко билан Пролига томон тобора яқинлашмоқда.

Суперлига. 25-тур
Андижон – Шўртан 4:3
Голлар: Отабек Жўрақўзиев, 5 (1:0), Усмонали Исмоналиев, 17 (2:0), Пўлатхўжа Холдорхонов, 21 (2:1), Дониёр Нарзуллаев, 34 (2:2), Усмонали Исмоналиев, 54 (3:2), Дониёр Абдуманнопов, 60 пен (4:2), Пўлатхўжа Холдорхонов, 63 (4:3)

Фойданилмаган пеналти: Дамир Темиров 26

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. Андижондаги голлар шоусида 7 та гол киритилди (видео)