Сельд балиғидан кейин сут ичиш мумкин эмаслиги, турли маҳсулотлардаги витаминлар бир-бири билан “келиша олмаслиги” ва гўшт билан бирга айрим маҳсулотларни истеъмол қилиб бўлмаслиги тўғрисида.
Айтишларича, баъзи маҳсулотларни биргаликда ейиш мумкин эмас. Шўр бодринг ортидан ичилган сут ҳазм қилинмайди, десертга мева истеъмол қилиш зарар деган тушунча мавжуд. Бир-бирига мос келмайдиган маҳсулотлар рўйхати ортиб, ўсиб бормоқда. Бу борада мутахассиснинг фикри билан танишинг.
Анна Юркевич
Гастроэнтеролог. Тўғри овқатланиш ва ҳазм қилиш тизимининг саломатлиги тўғрисидаги блог муаллифи
Олдимизда нисбатан соғлом одам деган шарт билан айтиш мумкинки, унинг ошқозон-ичак тизими ҳар қандай маҳсулотлари бирлашмасини ҳазм қила олиши керак.
Истисно – у ёки бу маҳсулотни ҳазм қила олмаслик. Агар одам организмида сутни ҳазм қилиш ферментлари етишмаса, бундай маҳсулотни истеъмол қилгач, навбатдан ташқари ҳожатхонага бориш эҳтимоли ортади. Бу вазиятда у сельд балиғини егани-емагани муҳим эмас.
Яна бошқа мисол: айрим кишиларнинг ичаклари бир вақтнинг ўзида катта миқдордаги фруктоза (кўплаб мева ва сабзавотлар таркибида бўлади)ни ўзлаштиролмайди. Унинг кўп миқдорда бўлиши ичак бактерияларидан фойдаланилишига олиб келади, натижада одам қорни дам бўлганини ҳис қилади.
Бошқа томондан, агар овқатдан максимум даражада фойда олишни истасак, баъзи маҳсулотларни бирга истеъмол қилмаган маъқул.
Гўштни тўғри истеъмол қилиш
Фото: Pixabay
Темир етишмовчилиги муаммоси кўпчилик учун долзарб. Бу организмда темир етишмайди, бироқ анемия (гемоглобиннинг паст даражаси) ҳали кузатилмайди, бироқ клиник белгилари мавжуд: бўшашиш, бош айланиши, сочлар тўкилиши, “хотиржам бўлмаган оёқлар синдроми”.
Шунинг учун бу маҳсулотдаги темир моддасини максимал даражада ўзлаштирилишини истасак, таомни ейиш вақтида бир пайтнинг ўзида темирга бой гўшт ва кальцийни аралаштириб бўлмаслигини инобатга олишимиз керак. Бироқ ликопчада С витаминига бой маҳсулотлар, масалан, карам бўлгани маъқул. Аччиқ чой ва қаҳва ҳам темир моддасининг организмга сингишига тўсқинлик қилади.
Бўтқаларни тўғри истеъмол қилиш
Фото: Pixabay
Агар организм таомдан муайян микроэлементлар (цинк ёки темир)ни олишини истасак, дони янчилмаган бўтқалар ейиш тавсия этилмайди. Чунки улар фойдали моддалар сўрилишини секинлаштирадиган фитатларга бой.
Маҳсулотлардаги фитин кислотасини камайтириш учун уларни бўктириш (ферментлаштириш) лозим. Бу дуккакли, ёнғоқ ва ёрмаларга тегишли. 10-12 соат давомида илиқ сувда ферментлаш давомида антиферментлар ва фитин кислотаси нейтраллашади. Натижада таркибидаги витамин ва минераллар организмга сингадиган маҳсулотга эга бўламиз.
Сабзавот ва меваларни тўғри истеъмол қилиш
Фото: Pixabay
Сабзавот ва меваларда бўлган витаминлар бир-бири ва овқатдаги айрим моддалар билан “чиқиша олмайди” деган маълумотлар ҳам бор. Шунинг учун баъзи витаминларни бирга истеъмол қилиш тавсия қилинмайди. Чунки улар бир-бирига ҳазм бўлиш жараёнида халақит беради.
Бу фактни исботлайдиган тадқиқотлар “пробиркада” ўтказилган. Аслида бу организмда қандай содир бўлиши, бунга қандай таъсир ўтказишимиз мумкинлиги ҳозирча тушунарсиз.
Бироқ ҳақиқатан ҳам қўлимиздан келадиган нарса бу – маҳсулотлардан максимум фойда олиш. Бунинг учун:
Сабзавот ва меваларни янги ҳолида истеъмол қилиш. Қанча тез бўлса, шунча яхши. Узоқ вақт давомида сақлаш фойдали моддаларни камайтиради. Бироқ бутунлай йўқ қилмайди.
Мева ва сабзавотларга камроқ ишлов бериш. Термик ишлов бериш ҳам кўп витаминларни камайтиради. Шунинг учун брокколини бир соат давомида газ духовкасида қолдириш ярамайди, яхшиси буғда тайёрлаган маъқул. Айтганча, агар таом тайёрлашнинг қайнаш турини танлаган бўлсангиз, билингки, витаминларнинг бир қисми шўрвага чиқиб кетади.
Сабзавотларни истеъмол қилишдан бироз аввал тайёрлаш. Механик таъсир ҳам витаминларга таъсир қилади: тўғралган салат қанча узоқ сақланса, ундаги витаминлар ҳам камроқ бўлади. Эслатиб ўтамиз, салатларни узоқ вақт давомида сақлаш, овқатдан заҳарланиш нуқтаи-назаридан ҳам хавфсиз эмас. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади