Ишдан кейинги вақтни қандай ўтказишимиз, кечки пайт, дам олиш кунлари ва таътилда нима билан бандлигимиз карьерамизга катта таъсир кўрсатади. Агар муваффақиятга эришишни истасангиз, ҳордиқни ўтказиш усули танловига ақл билан ёндашиш керак. Буни айнан ҳозир бошлаш зарур!
1. Спорт билан шуғулланинг ёки сайр қилинг
Бу маслаҳатни жуда кўп марта эшитгансиз. Яна ва яна эшитишингиз эҳтимоли катта. Жисмоний фаолликнинг аҳамиятини баҳолаш мушкул. У ижодкорлик, ўзимизга ишонч ва ҳам ишдаги, ҳам шахсий ҳаётдаги ҳиссий барқарорликни оширади.
Нима билан шуғулланишингизнинг фарқи йўқ: бу хоҳ тренажёр залидаги машқлар, хоҳ боғдаги сайр бўлмасин – агар ишда саккиз соат давомида самарали бўлишни истасангиз, ўз танангизга бироз вақтингизни ажратишингизга тўғри келади.
2. Илҳом манбаларини топинг ва янги тажрибалар учун очиқ бўлинг
Атрофимиздаги оламда қизиқарли нарсалар шу даражада кўпки, кечки пайт севимли диванда ётиб, вақт ўтказиш - салбий ҳолат. Ўзингизнинг қулай муҳитингизни кўпроқ тарк этиб, энг кутилмаган жойлардан илҳом изланг. Янгича ҳолат миянгизни қайтадан ишга туширади ва ўзингизнинг анча олдинги муаммоларингиз ечимини топишга ёрдам беради.
Сиз бўш вақтини диванда ўтириб олиб, телевизор рўпарасида ўтказадиган йирик компания раҳбарлари ва новаторларни учратганмисиз? Биз эса – йўқ.
3. Яқинлар, дўстлар ва ҳамкасблар билан муносабатларни йўлга қўйинг
Вақтингиз нақафат учрашувлар, балки яқин кишилар ва ҳамкасбларга қўнғироқ қилиш учун ҳам етмайди. Бироқ «тирик» мулоқот муҳим. Барча муаммолар бизни еб битиради ва ишга диққатни жамлашга йўл қўймайди. Натижада бу самарадорликка таъсир ўтказади.
4. «Йўқ» дейишни ўрганинг
Ақлли кишилар бир вақтнинг ўзида бир неча жойларда бўлиш имкони йўқлигини яхши тушунадилар. Қўшимча лойиҳага киришиш, тадбирга таклифнома олиш, ҳамкасбга ёрдам беришга розилик беришдан аввал улар ўзларига қуйидаги саволни беришади: «Мен учун қайси мақсад устувор? Бу иш мени мақсадимга яқинлаштирадими ёки вазифани мураккаблаштирадими?»
Кераксиз ишга «ҳа» дейиш – баъзида юзлаб муҳим ишларни рад этиш демак. Буни қанча эрта англасангиз, ўзингизга шунча яхши бўлади.
5. Вақтингизни табиат қўйнида ўтказинг
Кун бўйи кондиционерли хонада нафас олиб, сунъий ёруғликда ишланганида яхши қад-қоматга эга бўлиш мушкул. Нафақат бундай ишлаш, балки яшаш ҳам мумкин эмас. Мақсад сари интилган кишилар табиат қўйнида дам олишни ҳам билишади. У куч ва қувватимизни оширади.
6. Офлайн режимида бўлинг
«Тинч қўймас» хабарлар,email ва ижтимоий тармоқлар сутка давомида эркинлик бермайди. Агар иш вақтида кўпчилик «эфирдан чиқолмаса», бўш вақтдаги рақамли детоксни ҳамма ўзи учун уюштириши мумкин. Муваффақиятли кишиларнинг иши ҳам сизникидан кам эмас, бироқ уларда шахсан ўзига тегишли вақт белгиланган.
7. Кечки одатларга эга бўлинг
Кўпчилик тонгдаги тўғри одатлар кун давомида самарадорлик ва кайфиятни оширишини яхши билади. Бироқ уни якунлаш ҳам муҳим эканини ҳамма ҳам билавермайди. Баъзилар фикрини бир жойга тўплайди, бошқалар – мутолаа билан шуғулланади. Бу уларга ишдан чалғиш, зўриқишни олишга ёрдам беради. Айримлар эрталабгача телефонини ўчириб қўяди.
Кечки машғулотларингизга эътибор беринг ва шахсий одатларингизни шакллантиринг. У сизга янги кунни бўлажак вазифалар учун тўла қувват билан кутиб олишга ёрдам беради.
8. Ўзингиз учун ҳақиқий таътил уюштиринг
Кам сонли бахтли инсонларгина таътилда ҳақиқатан ҳам дам олганликлари борасида мақтана олишади. Ҳаётнинг замонавий суръати ҳатто таътилда ҳам ишдан холи бўлишга йўл қўймайди. Шунга қарамай, энг муҳим раҳбарларнинг ҳам таътили бўлади. Улар ўзига шуни лозим топган экан, нима учун сиз ҳордиқ чиқармаслигингиз керак?
Агар жуда «камёб» ходим бўлсангиз, раҳбарият билан бир неча «дахлсиз» кунлар ёки алоқада бўлинадиган муайян вақтлар тўғрисида келишиб олинг. Таътил таътилдек ўтиши керак.
9. Ўзингизга сармоя киритинг ва бирор янги нарсани ўрганинг
Билим олиб, кўникмаларни ўзлаштириб, нафақат ўзимизни кучга тўлдирамиз, балки ақлни ҳам чархлаб борамиз. Ўрганиш жараёни қай даражада жиддий бўлишининг аҳамияти йўқ, муҳими – жараён.
Курсларга обуна бўлинг, семинарларга боринг ёки олий ўқув юртининг сиртқи бўлимига ўқишга киринг. Маблағни ўзингизга киритиш орқали янада тажрибали ва қимматли ходимга айланасиз. Бу эса профессионал сифатида ўсишга хизмат қилади.
10. Зўриқишни олиб, вақтни ўзингизга сарфланг
Ким бўлиб қаерда ишлашингиздан қатъий назар зўриқиш доим ҳамроҳ бўлади ва самарадорликка таъсир ўтказади. Муваффақиятли кишилар буни яхши тушунадилар ва бўш вақтни соғлом ҳордиққа сарфлаб, ўзларига эътибор беришади.
Бу исталган нарса бўлиши мумкин: медитация, йога, нафас олиш машқлари. Чалғиш ва хотиржам бўлишга ёрдам берадиган ҳар қандай машғулот.
Бир ҳафтада 168 соат бор, ундан 40 соатини (ёки шунга яқин) ишхонада ўтказасиз. Овқат, уйқу, ҳордиқ ва бошқа нарсалар учун яна 128 соат қолади. Сиз уларни нимага сарфлайсиз?
Вақтингизни ақл билан сарфланг.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади