Дубай компанияси ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга таклиф қилмоқда

1 дақиқа ўқиш3.2K
Дубай компанияси ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга таклиф қилмоқда

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун янги иш имконияти пайдо бўлди. Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Бирлашган Араб Амирликларидаги “Dubai Taxi Company PJSC” раҳбарияти ўртасида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар берди манбалар.

Учрашувда Ўзбекистондан малакали ҳайдовчиларни БААда қонуний равишда ишга жойлаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат шартларини шаффоф ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Компания раҳбари Сайид Амин Абдулраҳман ўз нутқида ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг масъулияти ва тажрибасини юқори баҳолаб, уларни Дубай такси хизматида ишга жалб этишга тайёрлигини билдирди.

Унинг таъкидлашича, дастлабки босқичда 200 нафар ҳайдовчи ишга қабул қилиниши мумкин. Агар уларнинг фаолияти самарали бўлса, яна 500 нафаргача ўзбекистонлик фуқароларни жалб этиш режалаштирилган.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Меҳнат агентлиги ва “Dubai Taxi Company PJSC” компанияси ўртасида ҳамкорликни амалий босқичга олиб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Маҳаллий мутахассислар фикрича, мазкур лойиҳа нафақат иш билан таъминлаш соҳасида муҳим қадам, балки Ўзбекистон ҳайдовчиларининг хорижий меҳнат бозоридаги обрўсини янада мустаҳкамлайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?