07:01 / 04.10.2018
4 696

Оғир дамлардан қандай чиқиб кетиш мумкин?

Оғир дамлардан қандай чиқиб кетиш мумкин?
Шундай пайтлар бўладики, инсон қўллари бирон нарса қилишга ожизлик қилади. Қўрқув, нафрат ортидан турли руҳий қийинчиликлар, оғир стресслар бирин–кетин кела бошлайди. Худди озгина фурсатдан сўнг ақлдан озадигандек ҳис қиласиз ўзингизни. Бундай вазиятда қандай қилиб тинчланиш ва барчасини қайтадан ўз қўлингизга олишингиз, яшашда давом этишда куч топа олишингиз мумкин? Бугун эътиборингизга қийин дамларни ортда қолдиришингизда сизга асқотадиган маслаҳатларни тақдим этамиз.

1. Ўзингизни хурсанд бўлишга ўргатинг!

Инсондаги хурсанд бўлиш хислати ҳам бир одат ҳисобланади. “Агар сиз содир бўлаётган ҳодисаларнинг ижобий, қувноқ томонларини кўра олмасангиз, ҳамда фақатгина ёмон нарсаларни эслаб қоладиган бўлсангиз, яхши янгиликларга жавоб берувчи нейрон йўллари ёпилади” – дейди психотерапевт Филиппо Пери. Агар мия яхши хабарларни қабул қилмай қўйса, бундай нейрон йўлларни ўзи мустақил ҳосил қила олмас экан. Оддий сўз билан айтганда, биз ички ҳисларимизни ўзимиз дастурлаштирамиз. Оптимизм — амалий иш. Нима бўлганда ҳам бўлаётган воқеалардан позитив онларни излаб топиш, қувноқ дамларни пайқаш ва уларни хотирада сақлаб қолиш — сизни аъло кайфиятда бўлишингизни кафолатлайди. Позитив туйғуларни уйғотиш учун эса, сиз ҳар ишда ўзингизга “бу ишда қандай яхши жиҳат бўлиши мумкин” деб савол беринг.

2. Ёмон ҳам худди яхшидек қадрли.

“Асосийси сиз ўзингизга ёқмайдиган ҳисларни қабул қилинг, ундан қочиб юриш ярамайди. “ — Филиппо Пери. Адабиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори, таниқли америкалик ёзувчи: “Мен ўзимга тегишли бўлган ва мен ҳис қилаётган нарсаларни ҳис этишни хоҳлайман. Ҳатто, у бахтсизлик билан боғлиқ бўлса ҳам. Чунки, сен сенда бор бўлган барча нарсанинг ўзисан” — деган экан. Сизни қийнаётган фикрлардан қочиб қаерга ҳам бориш мумкин. Энг яхшиси уларни тан олиб, қабул қилиб, келгусида бундай бўлмаслиги учун фойдали хулосалар чиқариш лозим.

3. Деворга зарба бергандан кўра таслим бўлган афзал.

1934 йилда чоп этилган, “Ҳаётни қандай бошқариш мумкин” деб номланувчи жуда эски китобда Жеймс Гордон Гелки ажойиб маслаҳат ёзиб қолдирган. Агар биз ҳаёт қийинчиликларига дуч келсак, аввал бу қийинчиликларга нима сабаб бўлганлигини тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Албатта, бу ўйлар охири ўзимизни койиш билан тугалланади. “Нимага кўпчилик учун бу шунчалик қийин?” — дея сўрайди муаллиф ўз асарида. “Чунки болалигимиздан бизга ғалаба — бу кураш ва зафар қучиш деб айтилган. Ёшлик даврида шундай бўлади ҳам. Ёшликда дуч келадиган қийинчиликлар абадий эмас, ёшлик жасорати ҳамда метин ирода туфайли бундай машаққатлар енгилади. Аммо ёш ўтиши билан вазият бошқача кўриниш олади. Бундай дамларда биз ўзимизни худди тўрт девор билан ўралган кичик қамоқчага тушиб қолгандек, ушбу деворларни ҳеч қандай зарб билан бузиб бўлмайдигандек ҳис қиламиз. Бу деворларда бизнинг яхшилик кунларимиз ҳам, бахтсиз дамларимиз ҳам мавжуд. Маслаҳатим шуки, ушбу деворларни зарба билан эмас, балки уларни ўзингизга қабул қилган ҳолда маҳв этинг.” — Жеймс Гордон Гелки.

4. Диққатингизни ўзингиздан атрофдагиларга қаратинг.

Яъни ўзингизга нимани тиласангиз бошқаларга ҳам шуни раво кўринг. Уларнинг муаммолари ҳам сизникига ўхшаш эканлигини унутманг!

5. Қўрқманг, аксинча севинг.

Барчамизнинг ҳис — туйғуларимиз умумий икки турга бўлинади: севги ва қўрқув. Иккови бир вақтнинг ўзида мавжуд бўла олмайди. Турли вазиятларда танловга дуч келамиз: севиш (ишониш, қабул қилиш, бериш, ғамхўрлик қилиш) ёки қўрқиш (ишончсизлик, қочиш, олиб қўйиш, ҳужум қилиш). Агар сиз севгини танласангиз вужудингизни қўрқувдан халос этган бўласиз, аммо акси бўлса, ҳаётингизда севгига ўрин қолмайди ва барча нарса қўрқувдан иборат бўлиб қолади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Оғир дамлардан қандай чиқиб кетиш мумкин?