Кечирим сўраш, ёрдам сўраб мурожаат қилиш, самимий бўлиш. Буларнинг барига фақат ҳақиқатан ҳам кучли бўлган кишиларгина қодир.
Қуйидаги сўзлар ҳинд инқилобчиси Махатма Гандига тегишли: “Кечира олиш қобилияти – кучлиларга хос. Кучсизлар ҳеч қачон кечиришмайди”.
Одамларни кучли ва кучсизларга ажратиш ўринсиз кўриниши мумкин. Ахир баҳолашнинг аниқ мезонини белгилаш имконсиз. Бироқ тахмин қилиш мумкин.
Кучсиз одам – бахтли бўлиш қўлидан келмайдиган одам. У қўрқувга тўла, масъулиятдан қочади ва ўтмиш хатолари билан яшайди. Бу кучлиларга хос эмас. Кучлилар фақат бир нарсани истайди – ўзи ва яқинлари учун ҳаётни бахтга тўлдириш.
Бу икки гуруҳнинг умумий жиҳатлари кам, бироқ тафовутлар талайгина. Улардан кўпчилиги кучсиз киши қодир бўлган ҳаёт ва амалларга бориб тақалади. Ҳозир ана шу омиллар ҳақида сўз юритамиз.
1. Узр сўраш
Кечирим сўраш – ноқулай. Буни бажариш учун ўзимизнинг ноҳақ эканимизни тан олишга тўғри келади. Бу эса нафсониятимизга тегади. Бироқ ўзини енгиб, кечирим сўрашга муваффақ бўлганлар хотиржамлик ва руҳият қувватига эга бўлишади.
Бунинг сабаби шундаки, одам етказаётган оғриқ изсиз йўқолмайди. Бу ҳар иккала томон учун ҳам тўғри.
Узр сўрашдан қўрқманг.
Бу бизни бошқалар назарида “инсон”га айлантиради.
2. Ёрдам сўраш
Ёрдам сўраш ҳам узр сўраш каби мушкул. Бу бандлар бир-бирига боғлиқ. Илтимос кишини муаммони қандай ҳал қилишни ўзи билмаслигини тан олишга мажбур қилади. Бироқ агар нотўғри йўл тутган бўлсак, бизни йўналтира оладиган кишилардан ёрдам сўрашимиз лозим.
Гап бу масала билан кимга мурожаат қилишда. Агар фойдали маслаҳат олишни истасангиз, ишнинг устасига юзланинг. Агар шубҳалар хавотирга солаётган бўлса, ҳикоянгизни тинглайдиган яқин кишига айтинг. Балки, биргаликда ечим топарсиз.
Фото: Unsplash
3. Оптимистлик
“Йўллар, осмон, одамларнинг юзи бари - кулранг”, - дея шаҳар манзарасини тасвирлайди кўпчилик. Самимий табассумли кишиларни кўп учратмаймиз.
Оптимистик руҳ - осонлик билан берилмайди. Шунинг учун ҳам ҳаётга бундай қараш фақат кучли кишилардагина бўлади.
Уларнинг сири яхши кайфият тиргагида. Бундай тиргакка эга бўлиш учун ўзингизга “Мени нима бахтли қилади?” қабилидаги савол беринг.
Кучли кишининг кучсиз одамдан асосий фарқи - умид ҳисси кучлиларда доим мавжуд.
4. Самимийлик
Одамлар самимий бўлишга интиладилар. Улар ўз қўрқувлари, хавотирларини ўзгалар билан ўртоқлашишга ҳаракат қилишади.
Барча сирларни ўзгаларга ошкор қилиш шарт эмас. Дастлаб ўзингиз хавотирларингиз сабабларини тан олинг. Ана ундан кейин уларни кимлар билан ўртоқлашишни ўйлаб кўринг.
Агар ўз вақтида самимий бўлсак, жуда кўп муаммоларни бартараф этишимиз мумкин.
Фото: Unsplash
5. Эркинлик ва масъулият
Фақат кучли кишиларгина эркин бўла олади. Чунки эркинлик интизом ва мажбуриятни назарда тутади.
Агар эркин бўлишни истасангиз, қайси мажбуриятларга амал қилишингиз, тамойил, қадриятларингиз нимадан иборат эканини аниқлаб олинг.Кучсиз кишилар бундай қилишмайди ва дунёнинг таъсирига бўйсунишади. Улардан олиб қўйилган нарсани “эркинлик” деб атайдилар.
Бошқача қилиб айтганда, эркин бўлиш учун ўз қадриятларингизга бўйсунишингиз лозим.
Хулоса ўрнида
Юқорида санаб ўтилган хусусият ва ҳаракатлар учун умумий жиҳат – уларни қўлга киритиш ва мукаммаллаштириш кўп ҳаракат талаб этмаслигидадир. Узр сўраш учун худбинликни енгиш керак. Оптимистликни сақлаш учун эса – ташқи таъсирларга қарши тура олиш. Эркин бўлиш учун - ўз эътиқодига содиқ қолиш лозим.
Бу ҳаётда барча қимматли нарсалар ўз-ўзидан келмаслигини англатади. Бунинг учун курашиш ва бирор нарсани қурбон этиш талаб қилинади. Бироқ ўз устингизда ишлашга тайёр бўлсангиз, натижа сизни узоқ куттирмайди.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”