
Европа олимларининг тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, одам бир кеча-кундузда 8 соатдан кўп ухласа, уни сурункали юрак-қон томир хасталиклари хавфи таъқиб эта бошларкан. Олимлар бу жараённи саккиз йил давомида назоратдан ўтказишди. Шу муддат орасида жами 116632 нафар 35-70 ёш атрофидаги 21 та мамлакат фуқароси тадқиқотларга жалб этилди. Шу вақт оралиғида иштирокчиларнинг 4365 нафари юрак хасталикларига чалинди, 4381 киши оламдан ўтди.
6-8 соат ухлаганлар хасталикка деярли чалинишмади, ўлим топганлари ҳам бошқа сабаблар билан ёруғ дунёни тарк этишди.
Шундай қилиб олимлар илмий жиҳатдан керагидан кўп ухлашнинг хавфини фоизларда ҳисоблаб чиқишди. Бунга кўра, 8-9 соат ухлаш хасталик хавфини 5 фоиз, 9-10 соатлик уйқу 17 фоиз, 10 соатдан кўп уйқу 41 фоизга ошириши маълум бўлди. Олти соат ва ундан сал камроқ ухлаш эса хасталик хавфини атиги 9 фоизгагина ошираркан.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар