date

Антонио Кассано: Италия футболи руҳсиз ўйинга айланиб қолди

Антонио Кассано: Италия футболи руҳсиз ўйинга айланиб қолди

Италия футболи афсонаси ҳисобланган Антонио Кассано мамлакат чемпионати — А Сериянинг ҳозирги ҳолатидан қаттиқ норозилик билдирди. Унинг фикрича, лигадаги ўйинлар сифат жиҳатидан шунчалик пасайиб кетганки, энди уларни томоша қилиш мухлислар учун қийин бўлиб қолган.

Кассано бу фикрларни Чемпионлар Лигаси 3-туридан кейин айтди. Бу турда тўртта Италия клубидан фақат “Интер” ғалаба қозонди — миланликлар “Юнион”ни 4:0 ҳисобида енгишди. “Наполи” ПСВга қарши 2:6 ҳисобида йирик мағлубиятга учради, “Ювентус” “Реал”га 0:1 ҳисобида ютқазди, “Аталанта” эса “Славия” билан голсиз дуранг ўйнади.

— Италия чемпионати ҳозир ачинарли аҳволда. Унда ҳеч қандай ҳиссиёт қолмаган. А Серия фақат мухлисларнинг муҳаббати ва садоқати туфайли яшаб турибди. Аммо футбол сифати жуда паст, бу шармандали ҳолат. Баъзи ўйинларни томоша қилишнинг ўзи азоб, чунки ритм йўқ, динамика йўқ, жонсиз тўп суришлар кўпайган, — деди Кассано.

Унинг сўзларига кўра, Италия клублари Евротурнирларда ҳам ўз анъанавий кучини йўқотган. «Интер»нинг ғалабаси истисно бўлса-да, қолган жамоалар Европада рақобатлашишга қийналмоқда. Бу эса ички чемпионатдаги суст темп ва ижодкор ўйинчилар етишмаслиги билан боғлиқ.

Футбол мутахассислари ҳам Кассано фикрини қисман қўллаб-қувватлашди — уларнинг айтишича, А Серияда сўнгги йилларда ҳимояга асосланган ўйин услуби кучайиб, ҳужумдаги ижодкорлик пасайган. Бу эса Европа стандартларидан ортда қолишга олиб келмоқда.

Маълумот учун, Антонио Кассано ўз вақтида “Рома”, “Милан” ва “Интер” каби клублар шарафини ҳимоя қилган, Италия терма жамоаси сафида ҳам ёрқин ўйинлари билан ёдда қолган. Бугун у Италия футболи келажаги ҳақида жиддий хавотир билдириб, “А Серия яна жонланиши учун ҳақиқий ислоҳотлар зарур”, деб ҳисоблайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Антонио Кассано: Италия футболи руҳсиз ўйинга айланиб қолди