Илон Маск, Опра Уинфри ва Марка Цукербергдан ўрнак олинг.
1. Фаолиятига оид бўлмаган китобларни ўқиш
Китоб мутолааси бир неча афзалликларга эга. У оламга ўзгача нигоҳ билан қараш имконини беради. Китоблар ўзингизни ўзга киши ўрнига қўйиб кўриш кўникмасини ҳам ривожлантиради, бу эса ҳақиқий етакчилар учун жуда муҳим. Фаолиятингиз доирасига кирмайдиган янги билимларни эгаллаш ҳам жуда фойдали.
Тадбиркор ва муҳандис Илон Маск мутолаа рўйхатига фантастик ва биографик асарларни албатта киритади. Rolling Stone журналига берган интервьюсида у шундай деганди: «Мени аввало китоблар, кейин ота-онам тарбиялашган».
2. Қулайлик зонаси чегарасидан чиқиш
Бажариш имконсиздек кўринган ишга киришиш учун ўзингизда жасурлик топа билинг. Бу ривожланаётганингизнинг белгиси. Акс ҳолда кўп нарсага эришмайсиз.
Агар оммавий чиқишларни ёқтирмасангиз, кейинги учрашувда биринчи бўлиб сўзга чиқинг. Қаттиқ асабийлашсангиз ҳам, терлаганингиздан кўйлагингиз хўл бўлса ҳам буни амалга оширинг. Анча енгил тортасиз.
Қўрқув ва ўсиш бирга мавжуд бўлмайди. Уларнинг биридан воз кечишга тўғри келади.
Facebook асосчиси Марк Цукерберг путунхуа – хитой тилининг мандарин лаҳжасини ўрганишга кўп йиллик вақтини сарфлаган. У енгилмади, ҳозирда бу тилда яхши мулоқот қилади.
3. Спорт билан шуғулланиш
«Бадавлат кишиларнинг одатлари» китобининг муаллифи Том Корли беш йил давомида муваффақиятли одамларнинг жадвали ва одатларини тадқиқ этди. Уларнинг умумий жиҳатларини топишга муваффақ бўлди – жисмоний машқлар. Масалан, Опра Уинфри, Шерил Сэндберг ва Ричард Брэнсон спортни кундалик жадвалларига киритишган.
Корлининг фикрига кўра, югуриш, юриш ва бошқа аэробик машқлар билан шуғулланишни одатга айлантирганлар бир неча афзалликларга эга: уларнинг IQ кўрсаткичи, иродаси, ўзига бўлган ишончи юқори ва жисмоний қуввати ҳам 20 фоизга кўпроқ.
Бундан ташқари, тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳар куни бажариладиган оз миқдордаги машқлар ҳам умрингизни узайтириши мумкин.
4. Ўзгаларга ёрдам қўлини узатиш
Ёлғиз ҳолда муваффақиятга эришиш фикри бу бор-йўғи бир афсона холос. Муваффақиятли кишилар ёрдам муҳимлигини яхши тушунадилар. Айниқса, бунга эҳтиёж сезганлар учун.
2010 йилда Microsoft асосчиси ва унинг рафиқаси Мелинда ҳамда йирик инвестор Уоррен Баффет «Инъом қасами» номли кампанияни бошладилар. Унда иштирок этган бадавлат кишилар ва оилалар ўз бойлигининг ярмидан кам бўлмаган миқдорини хайрия учун бериш мажбуриятини олишади. Масалан, улар қашшоқлик ва соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришда иштирок этадилар.
Агар кимгадир кўрсатилган хизматига ҳақ тўлаш учун ўта банд бўлсангиз, демак, муваффақиятга эришишга вақтингиз йўқ.
Катта маблағ сарфлашингиз шарт эмас. Бирор оддий нарсани бажариш мумкин: ишга кўмилган ҳамкасбларга ёрдам бериш ёки кекса кишига унинг маҳсулотлар тўлдирилган халталарини кўтаришда ёрдам бериш.
5. Доимий кураш
Баскетболчи Майкл Жордан бир куни шундай деган эди: «Мен машғулот вақтидами ёки ўйиндами фақат ютиш учун ўйнайман. Ҳеч нарса менга ва менинг ғолиблик истагимга халақит қилишига рухсат бермайман». У узоқ йўл босиб ўтди: қачондир уни мактаб баскетбол жамоасидан чиқариб юборишган, бироқ бу унга профессионал баскетболчи ва тарихдаги энг кўп ҳақ тўланадиган спортчи бўлишига тўсқинлик қилолмади.
Гиналарни кечириш ва қўйиб юборишни ўрганинг: улар сизни тўхтатади. Рақобатчи ва танқидчиларнинг эътирофига эга бўлиш иштиёқи кучли рағбатга айланиши мумкин. У сизни муваффақиятга эришиш учун қўлингиздан келганини қилишга мажбур қилади.
6. Тез-тез саёҳат қилиш
Америка психология ассоциацияси томонидан ўтказилган тадқиқот очиқ ҳаводаги сайрлар ижодкорликни ошириши ва муаммоларни ечиш кўникмасини яхшилашини кўрсатади.
Агар фаолиятингизда янги ғоялар излаб топиш муҳим бўлса, офисдан чиқиш имкониятига эга бўлиш фойдали. Буни тезроқ амалга оширинг.
Корпорация раҳбарлари пиёда юриш орқали ишбилармонлик учрашувларини ўтказишни ёқтиришади.Марк Цукерберг, Virgin Group асосчиси Ричард Брэнсон, LinkedIn директори Жефф Вейнер ва Google ижрочи директори худди шундай қилишади.
«Бу ишга дарҳол киришиш, қарор қабул қилиш ва битим тузишнинг тезкор усули деб ҳисоблайман», - деб ёзади Брэнсон ўз блогида. «Бундан ташқари, у оёқ-қўл чигалини ёзиш ва куннинг қолган қисмида кучга тўла ҳамда эътиборли бўлишда ёрдам беради».
Шундай экан, смартфон ёнида ўтиришни бас қилинг – кўчага чиқинг, сайр қилинг ва бироз фикрланг.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади