Тоғли ҳудуддан ўтишда ёки самолёт учиш ва қўниш вақтида қулоқ битиб қолиши кўпчиликка аён. Ҳатто баъзида кучли оғриқ ҳам кузатилади. Унинг сабаби ва ечимлари ҳақида таништирамиз.
Нега қулоқ битади?
Ўрта қулоқ бўшлиғидаги ва атрофдаги ҳаво босими ўртасида мувозанат бузилса, безовталик пайдо бўлади. Қулоқ ичидаги босимни меъёрлаштиришга евстахиев найчаси жавобгар ҳисобланади. Ушбу тор найча ўрта қулоқ бўшлиғини бурун-томоқ бўшлиғи билан туташтириб туради. Самолёт юқорига кўтарилганда ёки қўнаётганда ўраб турган муҳитнинг ҳаво босими евстахиев найчаси мувозанатни ушлашга улгурмайдиган даражада жуда тез ўзгаради. Натижада қулоқлар битади ёки оғришни бошлайди.
Шифокорлар бу ҳолатни airplane ear (сўзма-сўз — «самолёт қулоғи») деб аташади. Mayo Clinic мутахассислари қулоқлардаги кучли ноқулайлик ёки оғриқ, уларнинг битиб қолиши ва эшитишнинг ёмонлашиши кабиларни airplane ear'нинг аломатлари деб қабул қилишган.
Одатда эснаш ёки ниманидир чайнаш ечим бўла олади — белгилар йўқолади, аммо баъзи бир ҳолатларда асоратлар жиддий бўлиши мумкин. Қуйида улардан мисол келтирамиз:
- кучли оғриқ;
- қулоқда сув кирганга ўхшаш босим;
- эшитиш қобилияти ёмонлашиши ёки бутунлай йўқолиши;
- қулоқда шовқин пайдо бўлиши;
- бош айланиши;
- бош айланиши натижасида қусиш;
- қулоқдан қон кетиши.
Аломатлар бир неча соат давомида ҳам ўтиб кетмаса, шифокор тавсиясини олиш зарур.
Хавф омиллари
Евстахиев найчасини ёпиб қўювчи ёки унинг ишлашига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай омил хавфли ҳисобланади:
- найчанинг кичиклиги, асосан ёш болаларда;
- шамоллаш;
- синусит (бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши);
- аллергик ринит;
- ўрта қулоқ бўшлиғи инфекцияси.
Профилактика: парвоз ва йўл давомида нима қилиш керак?
Эснанг ёки ютининг. Бу ҳаракатлар евстахиев найчасини очувчи мушакларни ҳаракатга келтиради. Одатда парвоз олдидан тарқатиладиган сақич ёки обакидан олишни унутманг.
Вальсальва найрангидан фойдаланинг. Бу усул бош суяги ичидаги бўшлиқ ва атроф-муҳит ҳаво босимини мослаштиришга ёрдам беради. Тартиби: бурун ва оғизни беркитинг, сўнг худди бурун қоқиш каби нафас чиқаришга ҳаракат қилинг.
Ухламанг. Парвоз давомида мудраб қолсангиз, босимни меъёрлаштиришга доир чоралар кўра олмайсиз.
Иложи бўлса парвоз кейинроққа қолдирган маъқул, қачонки сизда шамоллаш, синус инфекция, бурун битиши ёки қулоқ инфекциялари кузатилса. Яқиндагина қулоқ операциясини бошдан кечирганлар эса шифокордан учишга рухсат олиши мақсадга мувофиқ.
Қулоқчинлардан фойдаланинг. Улар қулоқ пардасидаги босимни меъёрга келтиради.
Бурнингиз битиб қолган бўлса, парвоз ва қўнишдан 30—60 дақиқа олдин оддий бурун очувчи спрей ёрдамида бурнингизни очишга уриниб кўринг. Лекин ундан жуда тез-тез фойдаланишга ўрганиб қолманг — бурун битиши сурункали касалликка айланиб кетиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади