Баъзи маҳсулотларни буткул зарарли ёки фойдали деб бўлмайди, шунчаки меъёридан ортиқ истеъмол қилиш маълум оқибатларга олиб келиши жиҳатидан уларни камайтириш тавсия қилиниши мумкин. Лекин қуйидаги уч маҳсулот қанчалик кам истеъмол қилинмасин, саломатликка зарар келтираверади.
Қовурилган картошка
Қовурилган картошка (чипс) — фойдали маҳсулотни зарарлига айлантириш мумкин эканининг яққол исботи. Қуйида чипсларнинг нима учун зарар эканига тўхталиб ўтамиз.
Калория миқдори
80 гр чипсда 400-420 калория бўлишига қарамай инсонни тўқ тутиш хусусиятига эмас, балки иштаҳасини очади. Унинг ўрнига калорияга бой, аммо фойдали таом, масалан, гўштни димлаб, гарнир сифатида сабзавотларни ейиш тавсия қилинади.
Канцероген моддалар
Юқори даражадаги ёғда қовуриш жараёнида картошкада ошқозон-ичак, жигар ва буйракларни зарарлайдиган акролеин ва акриламид ҳосил бўлади. Организмнинг мунтазам ушбу моддаларни қабул қилиши оқибатида эса саратон пайдо бўлиш хавфи юқори бўлади.
Транс-ёғлар
Транс-ёғлар ҳам қовурилиш оқибатида юзага келади ва қон томири деворларини зарарлаб, юрак-қон томир касалликларига олиб келади.
Майонез
Фото: «Яндекс Дзен»
Уй майонези ўсимлик ёғи, тухум сариғи, хантал ва зираворлардан тайёрланади ва унинг зарари калория миқдори юқоридалигида бўлади. Сиз дўкондан харид қиладиган майонез таркибида эса қон томирлари учун зарарли транс-ёғлар, ошқозоности бези учун зарарли бўлган қуйилтирилган E-1422 қўшимчаси, қуритилган тухум сариғи шунингдек, консервантлар, «краситель», сунъий ифор берувчи ароматизаторлар ва шакар қўшилган бўлади. Буларнинг бари эса ҳазм жараёнининг бузилиши ва бошқа бир қанча касалликларга олиб келади. Шу боис ҳам майонезни уй шароитида тайёрлаш ёки ўрнига сметана, соя соуси, лимон шарбатидан фойдаланиш тавсия қилинади.
Шоколад батончалари
Фото: «Яндекс Дзен»
Чипс, майонез, колбаса ёки ширинликларда зиғирча бўлса ҳам оқсил ёки витамин бўлиши мумкин, шоколад батончалари эса калория конидан бошқа нарса эмас. Унинг таркибида шакар, палма ёғи, кимёвий қўшимчалар лиммо-лим. Карамель қўшилгани эса тиш эмалининг емирилиши ва кариес келиб чиқишига сабаб бўлади. Шунингдек, бундай батончалар қоринни тўқ тутиш хусусиятига ҳам эга эмас. Ярим соатга иштаҳангиз бўғилиши мумкин, кейин эса аввалгидан ҳам кўпроқ нарса егингиз келади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Қозоғистон президенти маҳаллийлаштирилган спортчилар сонини камайтиришга топшириқ берди
АҚШда 10 ёшли бола полицияга қўнғироқ қилиб, математикадан уй вазифасини бажаришда ёрдам сўради
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди
Мигрень, кластер цефалгия, зўриқиш... Бош оғриғининг неча тури мавжуд?
Сайхунободда қарздор отадан салкам 75 млн сўм алимент пуллари ундирилди