date

Қайси давлат фуқоролари Ўзбекистондаги бизнес имкониятларига энг кўп қизиқмоқда?

Қайси давлат фуқоролари Ўзбекистондаги бизнес имкониятларига энг кўп қизиқмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойлари мобайнида жами 287,7 минг нафар чет эл фуқароси тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 190,3 минг нафарга ёки қарийб 3 баробарга кўпайган. Бу ҳолат Ўзбекистондаги бизнес муҳитга қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади.

Келганлар орасида Афғонистон фуқаролари сони кескин устунликка эга — 267 879 нафар. Кейинги ўринларда Тожикистон (14 648), Туркманистон (2 235), Россия (585), Туркия (392), Қозоғистон (373) ва бошқа давлатлар (1 635) қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қайси давлат фуқоролари Ўзбекистондаги бизнес имкониятларига энг кўп қизиқмоқда?