Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш мақсадида пойтахтда автобуслар учун алоҳида ажратилган йўлаклар (BRT — Bus Rapid Transit) инфратузилмасини яратиш бўйича янгиланган режалар тақдим этилди.
Ҳокимлик расмийси Бахтиёр Раҳмоновнинг маълум қилишича, лойиҳа доирасида шаҳарнинг 10 та асосий кўчасида BRT тизими жорий этилади. Йўлакларнинг умумий узунлиги 51 километрга яқин бўлади.
Шунингдек, шаҳарга кириш ва чиқишдаги постларнинг жойлашуви ҳам қайта кўриб чиқилади ва уларнинг кўчирилиши режалаштирилмоқда. Бу чоралар тирбандликни камайтириш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш ва йўловчиларга қулайлик яратишга хизмат қилиши таъкидланди. Лойиҳани амалга ошириш учун 126 миллион доллар миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!