17:43 / 20.07.2020
3 498

Биологлар организм қаришини бошқариш усулини топишдилар

Биологлар организм қаришини бошқариш усулини топишдилар
Фото: Unsplash
Калифорния университетининг молекуляр биологлари ва биомуҳандислари қаришга олиб келадиган асосий механизмни аниқлади, деб хабар беради Phys.org.

Маълум қилинишича, ҳужайралар қандай тезликда ва қайси сабабларга кўра қаришини аниқлаш мақсадида олимлар Saccharomyces cerevisiae хамиртурушидан фойдаланган. Тадқиқот натижалари давомида экспертлар бир хил генетик материалга эга ҳужайралар бир хил муҳитда турлича қариши мумкинлигини аниқлади.

«Микрогидродинамика, компьютер моделлаштириш ва бошқа усулларни қўллаган ҳолда биз ҳужайраларнинг деярли ярми оқсил компонентларининг асосий қисми ҳосил бўладиган ДНК ядроси ҳудудидаги ядронинг барқарорлиги мунтазам пасайиши қаришга сабаб бўлишини аниқладик. Қолган ярми эса митохондрия дисфункцияси, ҳужайралар энергетик станциялари сабаб қарийди», — дейилади тадқиқотда.

Олимларнинг сўзларига кўра, ҳужайра юқоридаги иккита йўлнинг бирини пайдо бўлганидан бошлаб танлайди ва ўлимига қадар шу йўлдан кетади. Улар бу каби қарорни қандай қабул қилишини аниқлаш мақсадида олимлар молекуляр жараёнлар ўтказиб, ҳужайранинг қаришини назорат қиладиган молекуляр схемани топишга муваффақ бўлди.

«Компьютер моделлаштириш асосий молекуляр схемани қайта дастурлаш, унинг ДНКни модификация қилиш ва узоқроқ умр кўришини таъминлайдиган янги маршрут яратиш имконини берди», — дейилади тадқиқот натижаларида.

Мазкур янгилик асосида биологлар инсон ҳаётини узайтиришга ёрдам берадиган кимёвий дори воситаларини яратишни режалаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Биологлар организм қаришини бошқариш усулини топишдилар