15:10 / 03.09.2020
4 796

Сочга эрта оқ тушишининг сабаблари ва ечими

Сочга эрта оқ тушишининг сабаблари ва ечими
Фото: Marie Claire
Аввалига 40 ёшдан ўтган аёллар сочи оқарган бўлса бугунга келиб 20 яшар қиз сочига оқ оралаганининг гувоҳи бўлиши мумкин. John Frieda бренди колористлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, ҳали 30 га кирмаган 32 фоиз британиялик аёлнинг сочига эрта оқ тушгани аниқланган. Marie Claire аёллар журнали сочга эрта оқ тушиши сабаблари билан бўлишади.

Соч оқаришининг сабаби нимада?
Сочнинг табиий ранги ҳужайралар ишлаб чиқарадиган пигмент, яъни соч илдизидаги меланинга боғлиқ бўлади. Ҳужайраларнинг фаолияти сусайганидан кейин эса соч ранги интенсивлиги йўқолади. Шифокорларнинг таъкидлашига қараганда, сочга оқ тушиши аниқ бир ёш билан эмас, ген ва стрессни бошдан кечириш, шунингдек, ирқий омилларга боғлиқ бўлади. Тиббий кузатишларда аниқланишича, энг эрта, кавказ халқларида — 30 ёшда сочга оқ оралайди. Осиёликларда 40 га яқин, афроамерикаликларда 40 дан кейин соч оқаради. Славян халқлари эса индивудаллиги билан фарқ қилади.

Сочга оқ тушишининг бошқа сабаби — касалланган сочлар
Баъзан сочларнинг оқариши нафақат организмга балки сочлар «ўзини қандай ҳис қилиши» билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Экологиянинг ёмонлашиши, турли соч турмаклари, соч толаси ва бош териси учун парваришнинг йўқлиги бунда асосий сабаблардан бири бўлиши мумкин.

Шунингдек, қуйидагилар ҳам таъсир қилади:
- парвариш ва кундалик воситаларнинг тўғри танланмаслиги;
- бош терисини совун, шампунь ёки бошқа воситалардан кейин етарли даражада яхшилаб тозаланмаслиги;
- сочни бўяш, турли «заколка»лар билан сочни йиғиш, тараш орқали соч толаларига зарар етказиш мумкин. Бунинг оқибатида эса соч ўсиши ва аҳволига жавоб берадиган фолликулалар зарарланиб ўз функциясини бажармай қўйиши мумкин.

Эрта оқ тушишининг олдини олиш учун нималарга риоя этиш керак бўлади?

Чекишни ташлаш керак
Чекадиган одамларнинг сочига чекмайдиганларга нисбатан тўрт марта тез оқ тушиши тадқиқотларда аниқланган.

B 12 витаминини қабул қилиш керак
Организмда ушбу витаминнинг етишмаслиги, соч ҳужайраларида меланин ишлаб чиқарилиш жараёнига таъсир қилиши, шунингдек, тўхтатиши аллақачон аниқланган.

Сочни озиқлантириш
Ниқоб ва соч учун мўлжалланган зардоблардан фойдаланиш мумкин. Ҳафтасига камида 1 марта озиқлантирувчи ниқоб, 2-3 марта намлантирадиган зардоб суртиш яхши самара беради.

Сочни ҳоли қўйиш
Қисадиган, соч тўкилишига сабаб бўладиган «заколка» ва бошқа аксессуарлар билан сочингизга зарар етказишингиз мумкин. Ушбу деталлар бош териси зарарланиши бу эса ўз навбатида эрта соч оқаришига олиб келиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Сочга эрта оқ тушишининг сабаблари ва ечими