date

Тошкент корхонасига ноқонуний қарз ёзилди

Тошкент корхонасига ноқонуний қарз ёзилди
Раќобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабарга кўра, мазкур ҳолат бўйича қайта ҳисоб-китоб қилиш топшириғи берилди. Тошкент шаҳрида алоқа соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва унинг "Энергосавдо" филиали фаолиятидан норози бўлиб, қўмитага мурожаат қилган.

Олиб борилган текширувлар давомида аниқланишича, ҳисобга олиш ускуналари РЭС корхонаси томонидан уланган бўлса-да, уларнинг иккилламчи занжирлари нотўғри жойлаштирилган. Натижада, техник хато туфайли истеъмолчидан сўнгги уч йил давомида 1 миллиард 97 миллион сўмдан ортиқ қўшимча тўлов ундирилган.

Ушбу техник хато электр энергиясидан фойдаланишнинг янги қоидаларида назарда тутилган, аммо эски қоидаларга киритилмаган эди. Бундан ташқари, мазкур ҳисоблагичга тўғри уланган субабонентнинг ҳисоблагич кўрсаткичлари чегирмаларсиз ҳисоблаб чиқилган.

Маълум қилининишича, "Раќобат тўғрисида"ги қонуннинг 18-моддасига биноан, рақобатни чеклаш ёки истеъмолчилар ва бошқа хўжалик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузишга олиб келадиган, шу жумладан белгиланган нархлардан ошиқча тўлов ундириш, устун мавқега эга хўжалик юритувчи субъектнинг суиистеъмол ҳаракати деб ҳисобланади ва тақиқланади. Юқоридагиларга асосланиб, ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва унинг "Энергосавдо" филиали фаолиятида "Раќобат тўғрисида"ги қонун талабларини бузганлик ҳолати бўйича иш қўзғатилган.

Кўриб чиқиш натижасида истеъмолчидан ноқонуний ундирилган 1 миллиард 97 миллион сўмни қайта ҳисоблаш ва тегишли ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этиш бўйича қарор қабул қилинган. Бу ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини баҳолаш мақсадида амалга оширилади.

Қўмита таъкидлашича, мазкур қарор ва махсус комиссиянинг кўрсатмасидан норози томон уни Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент корхонасига ноқонуний қарз ёзилди