date

Анчелотти Италия билан финалда ўйнашни истайди

Анчелотти Италия билан финалда ўйнашни истайди
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Италия терма жамоасига қарши ўйнашни хоҳлаётганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис бошчилигидаги Бразилия терма жамоаси муддатидан аввал мусобақанинг финал босқичига йўл олди.

"Мен Бразилия ва Италия ўртасидаги финални кўришни истардим, бу менинг ҳиссий жиҳатдан катта орзум бўларди", – деди Анчелотти Rai нашрига берган интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, асосий мақсад Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш ҳисобланади, сабаби бразилияликлар сўнгги марта 2002 йилда олтин медалларни қўлга киритган эди.

Таъкидлаш жоизки, 2026 йилги Жаҳон чемпионати илк бор тарихда учта мамлакатда – АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Анчелотти Италия билан финалда ўйнашни истайди