Фото: CBS Baltimore
Маълумотларга қараганда, 34-40 фоиз аёлни турли даражадаги пешоб тута олмаслик билан боғлиқ муаммо безовта қилади ва бу ҳол фақатгина ёши ўтган аёлларда эмас, ёш қизларда ҳам кузатилиши мумкин.
Пешоб тута олмасликнинг қандай турлари бор?
Шифокорлар пешоб тутолмасликнинг уч: енгил, ўрта ва оғир даражаси борлигини маълум қилади. Енгил даражада 8 соат мобайнида бир неча томчидан тахминан бир стакан миқдорда пешоб ажралиши кўп ҳолларда йўталганда, қаҳ-қаҳ отиб кулганда, аксириш ва тез юрганда кузатилади. Агар шу босқичнинг ўзида шифокорга мурожаат қилинса, ушбу муаммодан буткул қутулиш мумкин бўлади.
Ўрта даражада енгил жисмоний зўриқиш ва шошилмасдан юрганда ҳам 400-600 мл пешоб ажралади. Агар шу босқичда ҳам шифокорга мурожаат қилинмаса, кейинги оғир босқичга ўтиши ва киши буни назорат қила олмаслиги мумкин. Бунда кун давомида 600 мл.дан ҳам кўп пешоб ажралади.
Муаммонинг келиб чиқиш сабаби?
Пешоб тута олмасликнинг сабаби турлича бўлиши, жароҳатдан кейин юз бериши, бошдан кечирилган бошқа касаллик сабаб ёки нотўғри овқатланиш ва кўп ўтиришдан ҳам келиб чиқиши мумкин. Энг кўп тарқалган сабаблар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Чаноқ мушакларининг заифлиги
Чаноқ мушаклари нафақат репродуктив аъзолар, балки сийдик ажратиш тизими учун ҳам муҳим саналади. Юрганда, югурганда, жисмоний машқ бажариб, йўталганда ёки оғир буюм кўтарганда пешоб ажраладиган бўлса, бу мушакларнинг заифлашгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ортиқча вазн
Ортиқча вазн тўплаш деярли барча тана аъзоларини, хусусан, чаноқ мушакларини ҳам зўриқтиради ва бу пешоб тута олмасликка олиб келиши мумкин.
Касалликлар
Қандли диабет, инсульт, деменсия, Паркинсон ва бошқа бир қанча касалликлар нервларга таъсир ўтказиши, бунинг оқибатида эса миядан сийдик пуфагига сигнал етиб бормаслиги мумкин.
Ҳомиладорлик ва менопауза
Бу аёлларда бундай муаммо кузатилишининг энг кўп тарқалган сабабларидан бири ҳисобланади. Бачадондаги ўзгариш бошқа аъзоларга ҳам таъсир ўтказмай қолмайди, шунингдек, туғруқ жараёнида мушаклар заифлашади. Менопауза вақти ёки ундан кейин ҳам пешоб тута олмаслик ҳолати кузатилиши мумкин.
Профилактика учун нима қилиш керак?
Турли касалликлар келтириб чиқарган бўлса, бу анчайин мушкул масала, аммо бу ҳолат семириш ва мушаклар заифлашиши билан боғлиқ ҳолда юзага келмаслигининг олдини олса бўлади. Бунинг учун парҳезга амал қилиш, фаол турмуш тарзига риоя қилиш, шунингдек, жисмоний машқлар билан шуғулланиб туриш керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг ДХХ раислигидан ҳайдалгани тасдиқланди
Россиянинг Днипрога зарбаси НАТОни Украинани қўллаб-қувватлашдан қайтара олмайди
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой Япония ва саккизта давлат фуқароларига визасиз режимни жорий этади