«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоанинг таркибини янада кучайтириш ҳақида жиддий ўйламоқда. Испан мутахассиси айни пайтда Европанинг энг иқтидорли ёш ҳужумчиларидан бири – «Реал Мадрид» футболчиси Родригога қизиқишда давом этмоқда.
Estadio Deportivo тарқатган хабарларга кўра, Гвардиола Родригoни ўзининг тактик схемаларига тўлиқ мос келадиган, бир неча позицияда бирдек ўйнай оладиган универсал ҳужумчи сифатида кўрмоқда. Шу боисдан ҳам у бразилиялик форвардни таркибга қўшиш орқали ҳужум чизиғини янада самарали қилиш ниятида.
Манба таъкидлашича, «Реал» клуби музокараларга фақат катта таклиф бўлса киришишга тайёр. Мадридликлар ҳужумчи учун камида 80 миллион евродан бошланадиган нарх қўйган. Бундай миқдор эса молиявий жиҳатдан мустаҳкам клуб ҳисобланган «Манчестер Сити» учун жиддий тўсиқ туғдирмайди.
Шу билан бирга, Родригoнинг шахсий режалари ҳам масалага таъсир кўрсатиши мумкин. Агар футболчи мавсумнинг биринчи ярмида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаса, у қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириш вариантларини кўриб чиқиши эҳтимолдан холи эмас.
Шу тариқа, Гвардиола ва «Сити» раҳбарияти Родригo атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда. Январ ойи трансфер бозорида Мадрид ва Манчестер клублари ўртасида катта келишув рўй бериши эҳтимоли тобора ортаётир.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!