date

Мактабларда тадбиркорлик ва молиявий билимларни ўргатиш бошланади

Мактабларда тадбиркорлик ва молиявий билимларни ўргатиш бошланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова Татаристон Республикасидаги «Алабуга» АЖ бош директори ўринбосари Илдар Тазутдинов билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон мактаб ўқувчиларини касбий йўналишга тайёрлаш ва уларга амалий билим бериш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида англашув меморандумини имзолашди. Ушбу ҳужжат ўқувчи ёшларни касбга тайёрлаш ва уларнинг иқтисодий тафаккурини кенгайтириш йўналишида қўшма дастурларни амалга оширишни назарда тутади.

Йўлга қўйиладиган дастурга кўра, Сурхондарё, Хоразм ва Жиззах вилоятларидаги мактаб ўқувчилари “Business Cats” компьютер иқтисодий стратегияси асосида тадбиркорлик ва молиявий саводхонлик бўйича махсус машғулотларда иштирок этади. Бу эса ёшларга келажакдаги фаолиятларида зарур бўладиган амалий кўникмаларни ўрганиш имконини яратади.

Шу тариқа, вазирлик ва «Алабуга» ташкилоти ҳамкорлиги ўқувчиларнинг нафақат назарий билимларини, балки замонавий иқтисодий жараёнларни англаш қобилиятини ҳам кучайтиради.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мактабларда тадбиркорлик ва молиявий билимларни ўргатиш бошланади