14:49 / 08.01.2021
2 933

Кўп ўтиришнинг зарарлари ҳамда уларни бартараф этиш чоралари

Кўп ўтиришнинг зарарлари ҳамда уларни бартараф этиш чоралари
Фото: Getty Images
Етакчи мутахаcсисларнинг фикрига кўра, стулда ёки креслода ўтириш (кунига 4-6 соатдан ортиқ) аслида чекишга қараганда соғлиқ учун кўпроқ муаммо туғдиради.

Зарари барча инсонлар учун бир хил: аёлми, эркакми, ёшми, қарими, қайси мамлакатда яшашидан қатъи назар. Одам танаси ўтириш учун мослашмаган. Ўтириш — кун бўйи қилинган ҳаракатдан, тик туришдан чарчаганда танага бир оз дам бериш учун.

Инсон танаси кун бўйи ҳаракат қилиш учун мослашган. Стулда ўтириш сўнгги 200 йил ичида одат тусига кирган. Ўтириш ҳолати табиий эмас, ўтириш ўта зарарли. Ўтирган одамнинг умуртқа поғонаси «C» ҳарфини эслатади.

Фото: Getty Images
Британияда аҳолининг тахминан 32 фоизи кунига 10 соатдан кўпроқ вақт ўтирган ҳолатда бўлади. Уларнинг 50 фоизи камдан кам ҳолларда иш жойини тарк этади ва ҳатто офис столида тушлик қилади. Тадқиқотларга кўра уларнинг ярмидан кўпроғи умуртқа поғонасининг пастки қисмидаги оғриқдан шикоят қилади.

Фото: Getty Images
«Америка кардиологларининг ахборотномасида чоп этилган тадқиқотларига кўра, кўпинча 10 соатдан кўпроқ ўтирадиган одамларда юрак – қон томирлари касалликлари ривожланиши юқори бўлади. Биз ўтирганимизда томирлар орқали қон секинроқ оқади, мушаклар ёғни камроқ сарфлайди, натижада ёғ кислоталари юрак қон томирларига тиқилади. Мияда ҳам қон айланиши секинлашади кислородга, мияни озиқлантирадиган моддаларига тўйиниши камаяди.

Кўп ўтирганда организм инсулинга жавоб бериш қобилияти пасаяди ва инсулинни ишлаб чиқариш кўпаяди, бу қандли диабет ривожланиши хавфини оширади. Бундан ташқари гастрит, колит , эркакларда простатит, аёлларда гинекологик касалликлар ривожланишига туртки бўлади. Биз ҳаракатланганимизда бўғинларда махсус мойлаш материаллари ҳосил бўлади, бунинг камайиши бўғинлар озиқланишини камайтиради, натижада артроз, остеохондроз, диск чурраси касалликлари келиб чиқади. Кўп стулда ўтириш картизонни («стресс» гармони ҳам дейилади) кўпайтиради, натижада стресс, депрессия ривожланишини кучайтиради.

Фото: Getty Images
Ўтирганда қорин мушаклари бўшашади. Ҳамма оғирлик умуртқанинг пастки қисмига ва тос суягига тушади, тик турганимизда барча оғирлик бир текисда сон, тизза, болдир, товонга тарқалади. Ҳатто «идеал» ўтирганимизда ҳам оғирлик умуртқага тушади. Кўп ўтирганимиздан букчайишни бошлаймиз. Энг замонавий кресло стуллар ҳам, кўп ўтириш зарарини камайтира олмайди.

Нима қилиш керак?
«Ҳар куни қилинадиган бадантарбия ёрдам беради» деган нотўғри фикр бор. Бадантарбия қилиш яхши, аммо билингки бу кўп ўтиришнинг асоратини йўқ қила олмайди.

Фото: Getty Images
  • Ҳар 40 минутда, узоғи билан 1 соатда бўлмаганида 2-10 минут машқлар бажаринг. Оддий юришнинг ўзи ҳам танага ёрдам беради. Инсон тик турганидан ўтирганида 3 баробар кўпроқ ёғларни йиғади.
  • Иш жойингизни тик туриб ишлашга ҳам мослаштирсангиз аъло бўлади.
  • Нисбатан баландроқ, функционал стуллардан фойдаланиш яхши самара беради.


Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўп ўтиришнинг зарарлари ҳамда уларни бартараф этиш чоралари