13:30 / 20.01.2021
2 732

Организмдаги 7 та жиддий аутоиммун касаллик: Қандай аниқланади ва даволанади?

Организмдаги 7 та жиддий аутоиммун касаллик: Қандай аниқланади ва даволанади?
Фото: «Домашний очаг»
Статистик маълумотларга кўра, аутоиммун касалликларига чалинганларнинг 80 фоизи аёллардир. Бироқ касаллик ҳар қандай одамга таъсир қилиши мумкин. Шунинг учун аутоиммун касалликлар қандай бўлиши ва уларни қандай даволаш кераклигини билиш муҳим.

Ҳозиргача 80 дан ортиқ касалликлар аниқланган. Баъзиларининг ўзига хос аломатлари бор: чарчоқ, кучсизлик, енгил иситма ва яллиғланишнинг ҳар хил турлари. Яллиғланишда антибиотиклардан қўлланилса, ширинлик ва зарарли овқатларни камайтириш стрессни, токсинларни чиқариб ташлаш ва овқат ҳазм қилиш тизмини даволашга ёрдам беради. Касаллик қанча илгари аниқланса, уни даволаш имконияти шунчалик юқори бўлади.

Ревматоид артрит
Бу аёлларнинг 4 фоизида, яъни ҳар йигирма бешинчи аёлда учрайди. Касаллик танада оғриқли яллиғланиш сифатида намоён бўлади. Айниқса, қўл, оёқ, тизза, елка ва бўксада кузатилади. Ушбу касаллик остеоартритдан чарчоқ, иситма, вазн йўқотиш ва иштаҳа бўғилиши каби аломатларнинг тезроқ ривожланиши билан фарқ қилади. Энг муҳими, ревматоид артрит тананинг иккала томонига таъсир қилади. У иситма ва оғриқдан дорилар, ҳаракатчанликни яхшилаш учун физиотерапия билан даволанади.

Волчанка
2015 йил актриса ва хонанда Селена Гомез ушбу касалликка чалинганини тан олган эди. Тахминан, 1,5 миллион одам волчанка билан касалланган бўлиб, уларнинг атиги 10 фоизини эркаклар ташкил этади. Касаллик бўғим, тери, буйрак, юрак, ўпка – қисқаси бутун организмга таъсир қилади. Шу сабабли волчанка кўплаб аломатларга эга бўлиши мумкин. Бу эса ташхис қўйишни янада қийинлаштиради. Аломатларга бош оғриғи, қўл ва оёқларда ноқулайлик, камқонлик ва совуқда бармоқларнинг кўкариши кабилар киради.

Хашимото синдроми
Ушбу турдаги касаллик иммунитет тизими қалқонсимон безга ҳужум қилганда пайдо бўлади. У катталарда ҳам, болаларда ҳам ўзини намоён қилиши мумкин. Аломатларига бўйинда безовталик, чарчоқ, вазн ортиши, гормонлар бузилиши, мушакларда оғриқ, қўл ва оёқларнинг музлаши, тери ва тирноқларнинг қуриши, соч тўкилиши, тушкунлик, хотиранинг қисқа муддатли йўқолиши, овоздаги ўзгаришлар киради. Бундай вазиятда гормонлар билан даволаш афзал ҳисобланади.

Псориаз
Ҳужайралар керагидан кўра тез ўсадиган тери касаллиги. Ушбу касаллик эркак ва аёлларда бирдек учрайди. Шунингдек, кўпинча терида ўлик ҳужайраларнинг оқ қатлами билан қопланган доғлар пайдо бўлганда кузатилади. У асосан, бош, тизза, елка ва орқа соҳада бўлиши мумкин. Бунинг учун шифокорлар томонидан даволашдан ташқари, махсус парҳез буюрилади.

Псориатик артрит
Бу бошланғич псориазсиз ҳам ривожланиши мумкин. Кўпинча шикастланган ёки яроқсиз ҳолга келган бўғимларга таъсир қилади. Дастлабки босқичдаёқ даволанишда яхши натижага эришиш мумкин.

Шегрен синдроми
Иммунитет тизими, сўлак, кўз ёши ва бошқа безларга таъсир қилиши мумкин. «Қуруқ кўз синдроми» организм бўйлаб қуруқликка олиб келиши мумкин бўлган секреция ишлаб чиқаришни камайтиради. Бунга оёқ оғриғи ва доимий чарчоқ қўшилади. Машҳур теннисчи Венус Уильямс ҳозирда ушбу синдромдан азият чекмоқда. Муаммо ирсият ёки қандайдир вирусда эканлиги тахмин қилинмоқда. Аммо кўз шифокорлари буни эндокрин ва асаб тизимларига ҳам таъсир қилади, деб ҳисоблайди.

Склеродермия
Коллаген ишлаб чиқариш билан фарқланиб, ҳар юз минг кишининг 24 нафарида учраши мумкин. Бунда тери қалинлашади, қаттиқлашади ва ҳаракатланиш қийинлашади. Буйрак, ўпка ва овқат ҳазм қилиш трактидаги тўқималар ҳам қалинлашади. Аломатларни турли хил дори воситалари билан, аммо шифокор кўрсатмасига биноан бартараф этиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Организмдаги 7 та жиддий аутоиммун касаллик: Қандай аниқланади ва даволанади?