13:45 / 11.05.2021
2 423

Уйқусизликка сабаб бўлувчи 7 та хавфли касаллик


Фото: «Домашний очаг»
Деярли ҳар бир киши у ёки бу даражада уйқусизликни бошдан ўтказади. Аммо уйқунинг бузилиши одатий ҳолга айланса, шифокорга мурожаат қилиш зарур. Шунингдек, қуйидаги жиддий касалликлар организмда пайдо бўлмаганига ишонч ҳосил қилиш керак.

Юрак касалликлари
Америка Кардиология коллежи маълумотларига кўра, юрак хасталиги билан касалланган одамларнинг 47 фоизи турли хил уйқу муаммоларини бошдан кечиради. Шифокорларнинг фикрига кўра, бу ҳолат кун давомида тўпланиб, сўнгра қайта тарқаладиган суюқликларнинг турғунлиги билан боғлиқ. Мунтазам равишда уйқусизлик юз берса ёки кечаси тез-тез уйғониш ҳолатлари пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилиш ва юракни ЭКГ ҳамда ультратовуш текширувидан ўтказиш керак.

Қалқонсимон без касалликлари
Гипертиреоз – қалқонсимон безнинг фаолияти кучаядиган ҳолат. У организмда метаболик функцияларни тезлаштиради, бу эса беморни хавотирга солиши табиий. Кечаси организмда рўй бераётган ҳолат тўлиқ дам олишни ва ухлашни қийинлаштиради. Агар бемор ўзида қалқонсимон без билан боғлиқ фаолият бузилганини сезса, дарҳол эндокринолог билан маслаҳатлашиши зарур.

Артрит
Артрит билан оғриган беморларнинг 80 фоизи ухлашга қийналади. Бунга нафақат оғриқ, балки организмда касаллик туфайли яллиғланиш жараёни сабаб бўлади. Агар туни бўйи ухлашнинг имкони бўлмаса, шунингдек, хаёлга ҳар хил беъмани нарсалар келаверса, тинчлантирувчи дори воситаларидан ташқари артрит бўйича мутахассисга мурожаат қилиш керак.

Аллергия
Аллергиянинг қайси тури бўлмасин, унга чалинган одам тунги дам олиш тартибсизликларига дуч келади. Албатта, бу қовоқлар шиши ва бурун битиши билан ҳам боғлиқ. Натижада аллергия аломатлари тўлиқ улхашга халақит беради. Агар шамоллаш ёки грипп билан қичишиш, йўтал, кўзларнинг ёшланиши кузатилса, аллергия бўйича мутахассис кўригидан ўтиш зарур.

Гормонал бузилишлар
Менопауза ўртача 51 ёшда юз беради, аммо уйқудаги бузилишлар бир неча йил аввал бошланиши мумкин. Сабаби менопаузадан олдинги даврда яхши уйқуни таъминловчи прогестерон гормони доимий равишда камайиб боради. Аммо ушбу даврдан жуда узоқда бўлган беморларда ҳам уйқу бузлиши кузатилса, гинеколог-эндокринолог билан боғланиб, гормонлар таҳлил учун қон топшириш керак. Баъзида бузилган тунги уйқу поликистик тухумдон синдроми ривожланиши ҳақида огоҳлантириши мумкин.

Паркинсон касаллиги ва Альцгеймер синдроми
Тунги уйқунинг яхши эмаслиги Паркинсон ёки Альцгеймер каби ёшга боғлиқ когнитив касалликларнинг дастлабки белгиси бўлиши мумкин. Уйқуга кеч кетиш, тунда уйғониш, безовталик – буларнинг барчаси неврологга мурожаат қилиш ва асаб тизимининг ҳолатини текшириш учун сабабдир.

Депрессия
Уйқусизлик руҳий тушкунликнинг доимий ҳамроҳи бўлиб, ушбу касалликка чалинганларнинг барчасига таъсир қилади. Бундан ташқари, депрессия уйқунигина бузиб қолмай, тунги дам олишнинг етишмаслиги натижасида бошқа касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун агар қувватсизлик, тушкун кайфият ва бошқа аломатлар сезилса, психологик ҳолатни кузатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйқусизликка сабаб бўлувчи 7 та хавфли касаллик