Фото: «Podrobno.uz»
Ҳеч қандай парҳез эмлаш ва ижтимоий масофа сақлашнинг ўрнини боса олмайди. Аммо иммунитет тизимини сақлаб қолиш ва унга вирус билан яхши курашишда ёрдам беради.
Айни кунларда олиб борилаётган катта тадқиқот коронавирус билан касалланиш хавфи ва ҳатто касалликнинг қанчалик оғирлиги одамнинг қайси парҳезга риоя қилишига боғлиқлигини тасдиқлайди. Аммо ҳеч қандай парҳез вирусга қарши тўлиқ кафолат бермайди ва энг самарали усул бу эпидемиологик чоралар ва эмлашга риоя қилишдир.
Қандай тадқиқот?
Гарвардлик мутахассислар, Лондон қироллик коллежи ва ZOE тадқиқот компанияси тадқиқотчилари Буюк Британия ва АҚШдан келган 592 571 инсонлар маълумотини ўрганди. Тадқиқот иштирокчилари овқатланиш одатлари, яхши парҳез, шунингдек, коронавирус билан касал бўлиб қолганликлари ва агар шундай бўлса, касаллик қандай ривожлангани ҳақида тўлиқ маълумот берган. Маълум бўлишича, камида бир неча йил давомида Ўрта Ер денгизи овқатланиш тамойилларига риоя қилганлар, яъни улар кўпроқ балиқ, товуқ гўшти ва бошқа гўштларни истеъмол қилган.
Шунингдек, ёнғоқ ва ўсимлик мойларидан етарлича соғлом ёғлар олган ва бундан ташқари, кўплаб янги мева ва сабзавотларни истеъмол қилганларда COVID-19 билан касалланиш эҳтимоли 10 фоизга кам. Қолаверса, уларнинг касалликнинг оғир босқичига дуч келиш хавфи 40 фоизга пастроқ.
Нима учун Ўрта Ер денгизи парҳези бундай таъсирга эга? Тадқиқот муаллифлари, авваламбор, асосий нарса парҳезнинг соғлиққа ижобий таъсирида эканига ишонади: бундай овқатланиш тамойилларига амал қиладиган одамларда, қоида тариқасида, юрак ва қон-томир касалликлари хавфи паст, шунингдек, уларнинг танасида яширин яллиғланиш жараёнлари камроқ кузатилади.
Бундан ташқари, Ўрта Ер денгизи парҳези соғлом вазнни сақлашга ёрдам беради. Танадаги ортиқча ёғ тўқимаси, айниқса, виссерал, яъни бел соҳасида ҳосил бўлган ёғ яллиғланишни кучайтиради ва иммунитетни сусайтиради. Албатта, ҳеч қандай парҳез организмни вирусдан ҳимоя қила олмайди, аммо имкон қадар соғлом овқатланиш тамойилларига риоя қилиш, шу билан танага юкни камайтириш ва иммунитетни сақлашга арзийди.
Соғлом рационни қандай тузиш керак?
ЖССТ мутахассислари томонидан тавсия этилган овқатланиш талаблари жуда оддий. Хулоса қилиб айтганда, озиқ-овқат жуда кўп бўлмаслиги керак, истеъмол қилинадиган калория миқдори кўп бўлмаслиги лозим. Шундай қилиб, ёғ миқдори парҳезнинг 30 фоизидан ошмаслиги зарур, тўйинган ёғлар умумий овқатланишнинг 10 фоизидан кўпроғини, транс ёғлари эса 1 фоизни ташкил этиши керак.
Шакар парҳезнинг 10 фоиздан кўпроғини ташкил қилиши лозим. Агар саломатликни асраш керак бўлса, 5 фоиздан кўп бўлмаслиги тавсия этилади. Шунингдек, бу вазиятда диабет, юрак ва қон-томир, Альцгеймер касаллиги хавфи янада камаяди.
ЖССТ тавсияларига кўра, кунига 5 граммдан (ёки 2 грамм тоза натрийдан) кўп бўлмаслиги керак. Бу яна инсульт ва юрак касалликларининг олдини олишга ёрдам беради.
Ва ниҳоят, янги сабзавот ва меваларни етарлича истеъмол қилиш жуда муҳимдир. Тавсия этилган доза кунига 400 грамм (ёки 5 та порция) ни ташкил қилади. Картошка, ширин картошка, маниока ва бошқа крахмалли сабзавотлар сизнинг клетчатка танқислигни тўлдирмайди ва агар метаболик синдромга ёки диабетга мойиллик бўлганда, уларни текшириб туриш керак.
Албатта, соғлом овқатланиш таркибида оқсиллар ва углеводлар бўлиши керак. Соғлом парҳезда оқсил барча калорияларнинг 25 фоизини, соғлом углеводлар эса 45 фоизни ташкил қилиши керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...